Norma.uz

Коррупцияга қарши ҳамкорликда кураш

 

Давлат статистика қўмитаси ташаббуси билан статистика органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

 

Анжуманда республикамиз статистика органларининг коррупцияга қарши курашиш ва коррупция ҳолатлари юзага келишининг олдини олиш бўйича олиб борадиган тадбирларида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги яхши самара бериши мумкинлиги ҳақида сўз борди. Хусусан, бу борада Давлат статистика қўмитасининг «2016-2017 йилларда давлат статистика органларида коррупцияга қарши курашиш ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар режаси»да белгиланган вазифаларни оғишмай амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Давра суҳбатида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари томонидан маълумотлар очиқлигини таъминлаш, статистика органларининг расмий веб-сайтларидан статистик маълумотларни олиш тизимини янада кенгайтириш масалалари бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда Давлат статистика қўмитаси, унинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман бўлимларининг масъул ходимлари ҳамда пойтахтда фаолият кўрсатаётган қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

 

Шерали Жанимов,

Давлат статистика қўмитасининг Ҳудудий статистика органлари билан ишлаш бўлимининг бошлиғи.

Прочитано: 1496 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика