Norma.uz

Таксичига камар

 

Йўл ҳаракати хавфсизлигининг янги қоидаларига кўра ҳайдовчи ва ёнида ўтирган йўловчи хавфсизлик камарини тақиши шартлигидан хабардорман. Такси хизматидан кўп фойдаланаман, лекин бирон марта ҳам ҳайдовчилар камар таққанини кўрмаганман. Йўловчига ҳам камар тақишни таклиф қилмайдилар. «Камар тақиш керакми?» деган саволга: «Йўқ, керак эмас. Таксичилар тақмаса бўлади», – деб жавоб берадилар. Шу тўғрими?

К.Балоян.

Тошкент ш.

 

– Конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситаси ҳаракатланиб бораётганда ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақиб олиши шарт. Бу Йўл ҳаракати қоидаларининг (бундан кейин – Қоидалар) 9-бандида назарда тутилган. Ушбу бандда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилган фуқаролар тоифасининг рўйхати берилган:

автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар (ушбу Қоидаларнинг 159-бандига мувофиқ);

транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар;

орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар;

аҳоли пунктларида ҳаракатланишда – йўналишли такси ҳайдовчилари, таксининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар;

аҳоли пунктларида – ташқи қисмига махсус рангли график чизмалар чизилган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари.

Шуни унутмаслик лозимки, ҳайдовчи Қоидаларнинг 11-банди «д» кичик бандига мувофиқ йўловчиларни ҳаракатланаётган вақтда автомобиль салонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш тақиқланганлиги, шунингдек хавфсизлик камарини тақиш (Қоидаларнинг 9-бандида назарда тутилган ҳоллардан ташқари) зарурлиги ҳақида огоҳлантиришга мажбур.

 

Холматжон Сайдалиев,

ЎзР ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг бошлиғи.

Прочитано: 2631 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика