Norma.uz

Хорижий менежерлар жалб этилмоқда

 

Пойтахтимиздаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида акциядорлик жамиятларига хорижий менежерларни жалб этиш масалаларига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган тадбирда вазирлик ва идоралар вакиллари, акциядорлик жамиятлари раҳбарлари ҳамда мутахассислари иштирок этди.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари С.Ғаффоров, Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов ва бошқалар давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 24 апрелдаги «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони мамлакатимизда замонавий корпоратив бошқарув тамойилларининг кенг жорий этилишида муҳим дастуриламал бўлаётганини таъкидлади.

 

Раҳбар-ходимларни ишга танлов асосида олиш, бунда чет эллик мутахассисларнинг ҳам иштирокини таъминлаш мақсадида мамлакатимиздаги акциядорлик жамиятлари уставига ушбу жиҳатларни инобатга олувчи тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Акциядорлик жамиятлари раҳбарлари корпоратив бошқарувнинг замонавий усул ва тамойиллари, менежмент ва маркетинг, АКТ ҳамда ишлаб чиқаришни бошқариш тизими бўйича аттестациядан ўтказилган. Аттестация якунлари бўйича бўшаган лавозимларга янгича фикрлайдиган, замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали раҳбарлар, хорижий менежерларни жалб этиш чоралари кўрилмоқда.

– Акциядорлик жамиятларидаги бўш лавозимларга юқори малакага эга маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этишни янада рағбатлантириш мақсадида интернетда махсус сайт ишга туширилиб, унда 143 бўш лавозим бўйича танлов эълон қилинди, – дейди Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази бош директори И.Нусуров. – Ўтган даврда ушбу лавозимларнинг юзга яқинига мутахассислар жалб этилиши таъминланди.

 

Бугунги кунда мамлакатимизда 600 дан зиёд акциядорлик жамияти фаолият кўрсатмоқда. Уларга 90 га яқин хорижий менежерлар жалб этилган. Бу борада, айниқса, «GM-Ўзбекистон», «UzBAT», «Аммофос Максам» сингари қўшма корхоналарда катта тажриба тўпланган.

 

Семинарда иштирокчилар эътиборига акциядорлик жамиятлари раҳбар ходимларини танлов асосида тайинлаш, хорижий инвесторларни излашнинг амалий механизмлари, чет эллик менежерларни ёллаш билан боғлиқ меҳнат муносабатларини тартибга солиш мавзуларида маъруза ва тақдимотлар ҳавола этилди.

 

ЎзА.

Прочитано: 1733 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика