Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 17 / Жамоат ташкилотлари

Бухгалтерлар федерацияси 15 ёшда!

 

2001 йилнинг 23 апрелида мамлакатимизда жамоат бирлашмасиЎзбекистон бизнес-фанлар ўқитувчиларининг уюшмаси рўйхатдан ўтказилган бўлиб, у юртимизда бухгалтерия соҳасида таълим берувчи ташкилотлардан бирига айланди. Дастлаб Уюшманинг барча саъй-ҳаракати келгусида малакали бухгалтерларга таълим бериш учун сертификатланган ўқитувчиларни тайёрлашга (Ўзбекистонда ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида), профессионалларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларини анчайин юқори даражага кўтаришга қаратилди.

Профессионал ташкилотимиз шу кунгача бухгалтерларнинг сертификациялаш дастурлари бўйича янги ўқитувчиларни сертификатлашда давом этмоқда.

 

 

 

Халқаро сертификациялаш дастурини илгари суриш учун ҳам кўпгина ишлар қилинди. Барпо этилган пайтидан буён ташкилот 51 та CIPA сертификати, 550 та CAP сертификати, 19 та CIPA дастурининг Халқаро бухгалтери сертификати, 22 та сертификатланган амалиётчи бухгалтер сертификатини топширди. Жами 51 нафар сертификатланган профессионал ва 591 нафар сертификатланган амалиётчи тайёрланди. Ўзбекистон бизнес-фанлар ўқитувчиларининг уюшмаси логотипига эга сертификатлар бухгалтер ходимларни қидираётган кўпгина раҳбарлар ва кадр агентликлари учун бугунги кунда ҳам ардоқлидир.

Лекин ҳаёт бир жойда туриб қолмайди. 15 йил мобайнида ташкилотнинг мақсад ва вазифалари қайта кўриб чиқилди ва ўзгариб борди. Шулардан келиб чиқиб, унинг номи ҳам ўзгарди. Бугунги кунда биз ўз уставимизда белгиланган вазифаларни бажариш – бухгалтер касбининг мақомини ривожлантириш ва оширишга ёрдам бериш, Халқаро бухгалтерлар федерацияси (IFAC) ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари бўйича кенгаш (IASB) томонидан ишлаб чиқилган халқаро профессионал стандартлар ва Касб этикаси кодексини жорий этиш ва қўллаш учун Ўзбекистон бухгалтерлари федерациясига (ЎБФ) бирлашганмиз.

Ушбу вазифаларни бажариш йўлида Федерациямиз 6-марта «Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари ва Халқаро аудит стандартларининг кузги ўқишлари» йиллик семинарларини ўтказади. Уларда Ўзбекистонда иш юритаётган халқаро аудиторлик ташкилотларининг экспертлари иштирок этади. Бу ўқишлар бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни бошқаришга оид янги билим ва талабларни мунтазам муҳокама қилиб бориш, фикр алмашиш ва ўз фаолиятини яхшилаш йўлини излаш имконини яратади. Барча профессионал ҳамжамият билан бир қаторда, Федерациямиз аъзолари ўз касбий мажбуриятларини бажаришда жамоатчилик манфаатларига риоя этиш бўйича масъулиятни тушуниб етадилар ва уни қабул қиладилар. Улар, хоҳ хусусий бизнес, хоҳ давлат институтлари бўлсин, барча буюртмачиларга юқори сифатли бухгалтерия хизматларини кўрсатишга интиладилар. Айнан шу масъулият аъзоларимизнинг малакасини собитқадамлик билан ошириб боришга ундайдиган асосий омил ҳисобланади.

Бугунги кунда ЎБФ аъзолари қонун ижодкорлиги жараёнларида фаол иштирок этиб келишмоқда, айрим таклифларимиз сўнгги йиллардаги қонун ҳужжатларида ўз аксини топди. Федерация – ҳар бир кишига долзарб муаммолар юзасидан ўз нуқтаи назарини билдириш, бухгалтерия ҳисобидек муҳим соҳада тартибга солишнинг муқобил йўлларини жамоатчилик ва қонун ижодкорларига таклиф этиш имкониятини берувчи демократик майдон ҳисобланади.

ЎБФ – Ўзбекистон бухгалтерларини миллий сертификатлашни жорий этиш ва ривожлантириш ташаббускори. Бундай сертификациялаш қўшни мамлакатларда анчадан буён ўтказилади. 2014 йилда Федерация уни жорий этиш зарурати бўйича асосни тайёрлади ва жамоатчилик эътиборига тақдим этди. Бухгалтерларнинг бошқа касбий ташкилотлари билан ҳамкорликда маҳаллий бизнес ва бошқарув талабларига йўналтирилган зарурий билимлар жамланмасини ўз ичига олувчи дастурлар тайёрланди. Мустақил имтиҳонларда ўз билимларини намойиш этиши иштирокчига у ўз касбининг устаси эканлигидан далолат берувчи сертификатни олиш ҳуқуқини беради. Ушбу холисона кўрсаткичнинг мавжудлиги хўжалик юритувчи субъектлар учун бухгалтер танлаётганда – институционал инвесторлар, давлат улушига эга корхоналар, йирик акциядорлик жамиятларида қизиқиш уйғотишда айниқса аҳамиятлидир. Сертификат бор бўлса, кадр хизматларининг талабгор кўникмалари даражасини баҳолаши осонлашади.

2015 йилдан ЎБФ МДҲга аъзо давлатлар Бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал бирлашмалари минтақавий гуруҳининг тўла ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади, бу ташкилотнинг мақсади бухгалтерлик касби ва унинг эгаси бўлмиш профессионал бухгалтерни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва мавқеини оширишдан иборатдир. 2016 йилда Россия Профессионал бухгалтерлари ва аудиторлари институти ҳамда Қозоғистон Профессионал бухгалтерлар палатаси билан стратегик ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди. Биз миллий профессионал ташкилотларга аъзолик асосида халқаро ҳамкорликка жалб этилган мамлакатлар профессионалларининг малакаси ўзаро эътироф этиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширяпмиз.

ЎБФ фақат пойтахтдаги профессионалларни бирлаштирибгина қолмаган. Андижон ва Бухоро вилоятларида унинг минтақавий бўлинмалари рўйхатдан ўтказилган.

Мана, 6 йилдирки, Федерация «Йилнинг энг яхши бухгалтери», «Йилнинг энг яхши аудитори» ва «Йилнинг энг яхши ички аудитори» республика танловларининг ташкилотчиларидан бири ҳисобланади. Жорий юбилей йилида эса мазкур танловларни ўтказишга раислик ҳам қилади. Фурсатдан фойдаланиб, Федерация бухгалтерия ҳисоби ва аудитнинг барча мутахассисларини 2016 йилда ўз ишининг профессионаллари ўртасида ўтказиладиган танловда фаол қатнашишга чақиради.

ЎБФнинг фаолият кўрсатаётган барча аъзолари аъзолик талаблари – Касб этикаси кодексига риоя этиш, ҳар йили малака ошириш, аъзолик бадалларини тўлашни оғишмай бажариб келишмоқда. Биз профессионал таълим ва интизомнинг кучига қатъий ишонамиз. Шиоримиз ўзгармаган: «Профессионаллар билан – ривожланиш сари!».

 

Нозир ИБРОҲИМОВ,

ЎБФ бошқаруви раиси.

 

Нозир ИБРОҲИМОВ,
САР, иқтисод фанлари доктори, профессор, ЎБФ бошқаруви раиси, «Uzfarmsanoat» ДАК аппарати раҳбари:

– 15 йил мобайнида Ўзбекистон бухгалтерлари федерацияси республика бухгалтерларининг жамоат бирлашмаси сифатида шаклланди ва ривожланди, бозорда мустаҳкам ўрнини эгаллади. Бизни мамлакатимиз бухгалтерия жамоатчилиги, яқин ва олис хориж мамлакатлари профессионал ташкилотлари, халқаро бирлашмалар яхши танийди ва эътироф этади. Ўзимизга яраша обрў-нуфузга эгамиз ва уни қадрлаймиз.

Бизнинг фалсафамиз жуда оддий – профессионал ишлаш. Бунинг уддасидан чиқмоқдамиз. Бундан буён ҳам ўз маслагимизга содиқ қоламиз: ҳар бир аъзо ва умуман Федерациянинг профессионал ўсишига, ўз ишининг устаси бўлишга кўмак берамиз.

 

Оксана ОГНЕВЧУК,
CIPA, DipIFR, ЎБФнинг CIPA дастури бўйича сертификацияланган ўқитувчиси, ЎБФ бошқаруви раисининг ўринбосари, SGS Tashkent, Ltd молиявий менежери:

– Қадрли дўстлар, бухгалтерия ҳамжамиятининг барча ­аъзолари, Ўзбекистон бухгалтерлари федерацияси аъзоларини катта мамнуният ва самимийлик билан улар фаолиятининг 15 йиллиги билан муборакбод этаман. Яхши биламизки, эришилган муваффақиятларнинг нуфуз ва аҳамияти доим ҳам профессионал ташкилот захираларининг катталиги ва ҳажми билан ўлчанавермайди. Маслакдошларнинг миллий бирлашмалари ҳам касбнинг улуғ анъаналарига содиқ қолиши ва уларга таянган ҳолда анчайин фойдали, самарали ва мақсадли тарзда бухгалтерия фаолиятининг ривожланишига туртки бўлиши мумкин. Бизнинг Ўзбекистон бухгалтерлари федерациясининг фаолияти бунга ёрқин мисол бўла олади. Бунёдкорлик, холислик ва фидокорлик билан бажараётган ишларингизда барчангизга равнақ ва муваффақиятлар тилайман!

 

Оксана ПОПОВА, CIPA, ЎБФнинг CIPA дастури бўйича сертификацияланган ўқитувчиси, МММнинг сертификацияланган катта мураббийи, ЎБФ бошқаруви аъзоси, етакчи халқаро аудитор ва СМТнинг мураббийи, «Азия Бизнес Консалтинг» МЧШ директори:

– Профессионал жамоат бирлашмаси дегани нима ўзи? Бу аввало бир мақсад – турмуш ва меҳнат шароитларини янада юқори даражага кўтариш учун бирлашган ҳамфикр, ҳаммаслак инсонлар. Ўзбекистон бухгалтерлари федерациясининг «таваллуд куни» – бу бизнинг бир йўналишда олиб бораётган ҳамкорликдаги муҳим ишимизнинг навбатдаги солномаси ҳисобланади. Шунинг учун биринчи навбатда ўзимизни, қолаверса профессионалларнинг шундай жамоасини бирлаштира олган раҳбариятимизни қутлайман!

 

Марина ВАНИНА,
CIPA, ЎБФнинг CIPA дастури бўйича сертификацияланган ўқитувчиси, «GrantThorntonValuation» МЧЖ Халқаро баҳолаш компаниясининг бош директори:

– 15 йил – инсон учун унча катта ёш эмас. Лекин профессионал бирлашма учун – бу аҳамиятли ва жиддий сана. Бу муваффақият ва масъулиятдан дарак беради. Мазкур рақам профессионал ташкилотга нисбатан беихтиёр ҳурмат ва ишончни туғдиради.

 

Юлия Берберова,
CIPA, DipIFR, ЎБФ бошқаруви аъзоси, «Legion Co» ХФ молиявий директори:

– Бизнинг Федерациямиз, унинг аъзолари ва айниқса унинг асосчиларини «таваллуд куни» билан қутлаймиз! Улкан вазифаларни уддалашда равнақ ва муваффақиятлар тилайман!

 

Гулнора ЗУҲРИДДИНОВА,
САР, ЎБФ бошқаруви аъзоси, «Deutsche Kabel AG Taschkent» ҚК АЖ бош бухгалтери:

– Биз, Ўзбекистон бухгалтерлари федерациясининг аъзолари учун 15 йил – бизнинг ишимиз барқарорлиги ва муваффақиятини ифодаловчи муҳим санадир. Фаолиятининг унча кўп бўлмаган муддати давомида Федерация ўзини яхши томондан намоён эта олди ва жамоат бирлашмаси сифатида етакчи ўринларни эгаллади. Мен бизнинг севимли Федерациямизга эришилган ютуқларда тўхтаб қолмаслик, балки ривожланишда, бизларни янги ғоялар, сертификатлаштирилган дастурлар, профессионалларнинг қизиқарли учрашувлари билан хурсанд қилиб туришда давом этишини тилайман.

Прочитано: 3285 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.
2016-04-29 11:32:34, Гость_mangitovb@mail.ru:
Аввало 15 йиллик фаолиятларингиз билан табриклайман! Саволим; Бухгалтерлик курслари борми сизларда, ёки бухгалтерия хизмати курсатиладими? Агар курс булса укисам дегандим. Баходир. +99890-*******.
2016-04-29 11:48:15, Maruf Usmanov-Norma [админ]:
Гость_mangitovb@mail.ru
Аввало 15 йиллик фаолиятларингиз билан табриклайман! Саволим; Бухгалтерлик курслари борми сизларда, ёки бухгалтерия хизмати курсатиладими? Агар курс булса укисам дегандим. Баходир. +99890-*******.
Ҳурматли Гость_mangitovb@mail.ru"!
Ушбу масала бўйича Ўқув марказимиз билан боғланишингизни тавсия этамиз:
200-00- 45,  e-mail: seminar@norma.uz

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика