Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 17 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Электрон тижорат бозори ривожланмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида электрон тижоратга оид қонуности ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С.Отамуродов, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси И.Абдуллаев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида иқтисодиёт тармоқларига ахборот технологиялари жорий этилаётгани савдо ва хизмат кўрсатиш жараёнида кенг қулайликлар яратаётганини таъкидлади.

 Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Электрон тўловлар тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги қонунлари бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. 2015 йилда янги таҳрирда қабул қилинган «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонун соҳанинг технологик ва телекоммуникациявий ривожига ижобий таъсир кўрсатди.

Электрон тижорат соҳасида ягона сиёсат стратегиясини белгилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги учун тенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2016–2018 йилларда Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш Концепцияси қабул қилинди.

– Мамлакатимизда мазкур соҳада амалга оширилаётган чора-тадбирлар хўжалик юритувчи субъектлар, хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари учун кўплаб қулайликлар яратмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Жамшид Пирматов. – Бинобарин, электрон тўлов ва электрон тижоратнинг жорий этилиши ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, маҳсулот ва хизматлар экспорти ҳажми ва рақобатбардошлигини ошириш билан бир қаторда иқтисодиёт тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш имконини беради.

Тадбирда юқорида зикр этилган концепцияда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари, Марказий банк, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси масъул ходимларининг ахборотлари тингланди. Иштирокчилар саволларига мутахассислар жавоб қайтарди.

 

ЎзА.

Прочитано: 2072 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика