Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 17 / Қонунчиликдаги янгиликлар

ЯИТни ойма-ой қўшимча ҳисоблаймиз

 

ДСҚ ва МВнинг қарори (АВ томонидан 11.04.2016 йилда 2200-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Ҳужжат 18.04.2016 йилдаги 15-сон Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.

 

Солиқ кодексининг 309-моддасига мувофиқ, 2016 йил 1 январдан ягона солиқ тўлови бўйича ҳисобот даври бир ой ҳисобланади. Яъни эндиликда барча тўловчилар ЯИТ бўйича ҳисоботни ҳар ойда тақдим этадилар. Янгиликлар киритилиши муносабати билан тўловчиларни улар учун жами ставкадан келиб чиқиб солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг махсус тартиби белгиланган чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш ташкилотларига киритиш тартиби хусусида саволлар юзага келди.

Ўзгартиришлар киритилгунга қадар ушбу хўжалик юритувчи субъектлар чорак якунларига кўра чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш ташкилотлари сифатида таснифланган. Натижада 2016 йил I чорагида кўпгина тадбиркорлик субъектлари ой якунларига кўра ўз солиқларини қандай ҳисоблаш: асосий фаолият турини белгилаш учун чорак охирини кутиш ёки нохушликларнинг олдини олиш мақсадида ой якунларига кўра солиқларни қўшимча ҳисоблаш кераклигини билмадилар.

Ушбу ноаниқликларни бартараф этиш мақсадида Низомга ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш ташкилотлари тегишли фаолият туридан ҳисобот ойида олинган тушум ҳажмига кўра шундай корхоналар сирасига киритилади. Фаолият тури, илгари бўлганидек, ортиб бормайдиган якун билан белгиланади.

 

МИСОЛ. 2016 йил I чорагида қаҳвахона ва дўконга эга бўлган корхонада қуйидаги тушум кўрсаткичлари акс этди (минг сўмда):

 

Фаолият тури

 

Ой

 

январь

 

февраль

 

март

 

Умумий овқатланиш

 

12 000

 

 

25 000

 

Чакана савдо

 

15 000

 

 

 

Жами:

 

27 000

 

 

25 000

 

 

 

Фаолият натижаларидан келиб чиқилса:

  • январда чакана савдо корхонаси учун бўлганидек солиқларни ҳисоблаш зарур;
  • февралда – ЯИТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган тартибда;
  • мартда солиқлар ва мажбурий тўловлар умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган тартибда тўланади.

 

Янгиликларга (Низомнинг 16-1 ва 16-2-бандлари) мувофиқ, агар йил якунларига кўра кичик корхона йирик корхоналар сирасига ўтган бўлса, у 15 ва 25%лик ставкаларда тўланадиган ЯИТ ўртасидаги фарқни қўшимча равишда тўлашига тўғри келади. Бунда кичик корхона ёки микрофирма Низомга мувофиқ ялпи ставкада ҳисоблаб чиқарган қўшимча ҳисоблаш суммаси ҳам 25%лик ЯИТ ставкасини ҳисобга олган ҳолда ялпи ставкада қайта ҳисобланади.

Агар йирик корхона кичик корхоналар сирасига ўтган бўлса, тўлов қайта ҳисобланмайди, тегишинча, қайтариш амалга оширилмайди. Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ялпи ставка эса кейинги ҳисобот йилидан қўлланади.

 

Лилия Хисматова,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2167 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика