Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 13 / Аудитор хабарномаси

Шартли равишда тайёр, аммо...

 

Ўзбекистон Аудиторлар палатаси ўз аъзоларини халқаро аудит стандартларини қўллаган ҳолда хизматлар кўрсатишга тайёрламоқда

 

Ҳозирги пайтда республикамизда 103 та аудиторлик ташкилоти фаолият юритмоқда1, уларнинг лицензиялари муайян даражада ташаббус тарзидаги ёки мажбурий аудит соҳасида ХАСни қўллаган ҳолда аудиторлик хизматлари кўрсатишларига имкон беради. Агар хорижий инвесторларнинг республика миқёсидаги кичик аудиторлик компанияларини эътироф этиши сингари нозик жиҳатга кўз юмадиган бўлсак, мутахассисларнинг амалий жиҳатдан тайёрлиги муаммоси долзарблиги бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Маҳаллий компанияларда халқаро даражадаги ҳисоботлар билан ишлаш тажрибаси мавжуд эмас («катта тўртлик»нинг ваколатхоналари ҳисобга кирмайди).

 

Аудиторлар палатаси аъзоларини ХАС форматида ишлашга тайёрлаш йўналишлари ва босқичлари ҳақида ЎАП ижрочи директори Равшан Ҳайдаров ҳикоя қилади:

– Аудиторлик ташкилоти ўз амалиётида ХАСни қўллаш учун қуйидаги шартларга риоя этиши керак:

● АФМСга мувофиқ ва ХАСни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ўз фирма ичидаги стандартларига эга бўлиши;

● ташқи сифат назоратидан, шу жумладан аудиторларнинг профессионал бирлашмалари назоратидан ўтиши (мазкур ташкилотда аъзо бўлган ҳолда ундан ўтиш мумкин бўлади);

● ўз амалий фаолиятида Аудиторлар профессионал ахлоқ-одоб кодекси меъёрлари ва ХАСга амал қилиши.

Афсуски, ХАС бўйича аудиторлик хизматлари кўрсатишга доир аудиторлик ташкилотларининг тижорат таклифларида аудиторларнинг профессионал бирлашмаларига аъзо эканликлари жуда кам ҳолларда кўрсатилади. Шунингдек ўз фирма ичидаги стандартларнинг мавжудлиги ҳам, аслида эса АФМСга мувофиқ уларнинг бўлиши мажбурий шартдир.

Аудиторлар палатаси аудиторлик ташкилотидан ташқи сифат назоратидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлигини сўрашни тавсия этади. Ушбу таомил ўтказилаётганда профессионал ташкилотларда аъзолиги ва фирма ичидаги стандартларнинг мавжудлиги масалалари кўриб чиқилади.

Халқаро аудит стандартларини Бухгалтерлар халқаро федерацияси (IFAC) ҳузуридаги халқаро аудит стандартлари ва ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш бўйича қўмита ишлаб чиққан.

Бухгалтерлар халқаро федерацияси 130 дан ортиқ мамлакатлар ва юрисдикциялардаги 175 нафардан кўп ҳақиқий ва уюшган аъзоларни бирлаштиради. Ўзбекистон Республикаси номидан IFAC аъзолари таркибига бугунги кунда Ўзбекистон Аудиторлар палатаси ҳамда Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси киради.

Ўзбекистон Аудиторлар палатаси ўз аъзоларига қандай амалий кўмак бериши мумкин? Биринчи навбатда таълим бериш ва услубий ёрдам кўрсатиш орқали. Шу мақсадда:

● Тошкент молия институти билан ҳамкорликда аудит усуллари ва услубияти бўйича ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилди;

● таълим дастурлари бирхиллаштирилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси билан ҳамкорликда ХАС ва МҲХС бўйича малака ошириш курслари дастурлари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди, тренерлар тайёрланди;

● хорижий ҳамкасблар – БДО – Қозоғистон халқаро аудиторлик ташкилоти иштирокида амалий ўқув машғулоти ўтказилди;

● ўзбек ва рус тилларида ХАС ва МҲХС бўйича ўқув материаллари ишлаб чиқилди;

● АФМС ва ХАСга мувофиқ келадиган аудиторнинг иш ҳужжатлари проформалари ишлаб чиқилмоқда;

● «ХАС бўйича амалий аудит» ўқув қўлланмаси нашрга тайёрланмоқда;

● АФМС ва ХАСга мувофиқ аудиторлик ташкилотлари ички стандартларининг намунавий портфели тайёрланмоқда;

● банк ходимлари учун МҲХС бўйича ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилмоқда;

● Аудиторлар палатасининг аудит сифати ташқи назорати таомили такомиллаштирилмоқда, АФМС ва ХАСга мувофиқ ташқи сифат назоратига доир ҳужжатлар пакетининг ишлаб чиқилиши якунланмоқда;

● халқаро стандартларнинг қўлланишига доир янгиликларни ёритиш учун махсус веб-сайт очилди;

● ХАС ва МҲХС дастурлари бўйича малака ошириш курсларида иштирок этишлари учун таклифнома хатлар тайёрланиб, республикамиздаги аудиторлик ташкилотлари ҳамда 35 та хўжалик бошқаруви органлари ва акциядорлик жамиятларига йўлланди;

● Тошкент шаҳри ва республика вилоятларидаги Палатанинг ўқув курслари орқали ХАС ва МҲХС дастурлари бўйича малака ошириш курслари ташкил этилди. ХАС ва МҲХС бўйича 38 та аудиторлик ташкилотининг 90 нафар вакили, МҲХС бўйича 6 та хўжалик бошқаруви органи ва акциядорлик жамиятининг 188 нафар вакили ўқитилди. Ушбу иш давом эттирилмоқда;

● ХАС бўйича акциядорлик жамиятларида аудиторлик текширувларини ўтказиш мақсадида аудиторлик ташкилотини танлов асосида танлаб олишга доир тавсиялар ишлаб чиқилди ва тасдиқлаш учун тақдим этилди;

● МҲХСга ўтишга доир услубий тавсиялар ишлаб чиқилди ва акциядорлик жамиятларига йўлланди;

● тавсия тусидаги – 21-сон БҲМС ва МҲХС бўйича ҳисобварақлар солиштирилган Бухгалтерия ҳисобварақлари режаси нашр қилинди;

● 2015 йил 23 октябрда Аудиторлар палатаси ижроия органининг кенгайтирилган йиғилишида Аудиторлар палатаси ҳузурида Республика аудиторлик ташкилотлари миллий тармоғини яратиш ҳақида қарор қабул қилинди. Уни яратишдан асосий мақсад – аудиторлик ташкилотлари халқаро тармоқларига кирмайдиган ташкилотларда аудиторлик хизматлари сифатини ошириш. Аудиторлар палатаси вилоят аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик ташкилотлари халқаро тармоқларига киришларида ҳам амалий кўмак беради;

● Аудиторлар палатаси Кузатув кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида республикадаги бошқа аудиторлар ва бухгалтерлар профессионал бирлашмалари билан ҳамкорликда Эксперт кенгаши ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Мавзувий сонни мухбиримиз Юлия Яшина олиб боради.

 


11.02.2016 йилдаги ҳолатга кўра. Манба: mf.uz.

Прочитано: 2017 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика