Norma.uz

Байрам кунларида икки ҳисса тўланади

 

Ташкилот таълим бобида хизматлар кўрсатади. Электриклар, механиклар, қоровуллар бизда смена бўлиб, шу жумладан якшанба ва байрам кунлари ишлайдилар. Бундай ходимларга ҳақ қандай тўланади?

Б.Умарова,

бош бухгалтер.

– Меҳнат кодексининг ­120-моддасига мувофиқ иш ҳафтасининг тури (икки кун дам олинадиган беш кунлик иш ҳафтаси ёки бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси) ва иш вақти режими (кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати, ишнинг бошланиш ва тугаш вақти, ишдаги танаффуслар вақти, сутка давомидаги сменалар сони, иш кунлари ҳамда ишланмайдиган кунларнинг навбат билан алмашиниши, ходимларнинг сменадан сменага ўтиш тартиби) корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса, – ходим билан иш берувчининг келишувига биноан белгиланади.

Ишлаб чиқариш жараёнининг давомийлиги кундалик ишининг йўл қўйиладиган давомийлигидан ошиб кетганда, шунингдек ускуналардан янада самарали фойдаланиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини кўпайтириш зарур бўлганда сменали иш жорий этилиши мумкин.

Смена ишда иш берувчи ходимларга қўшимча тўловларни жорий этади:

тунги вақт учун (соат 22-00 дан то соат 6-00 гача). Тунги вақтдаги (122-модданинг биринчи қисми) ишнинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланади (МКнинг 158-моддаси);

иш вақтидан ташқари ишлар учун (ходим учун белгиланган кунлик иш (смена) давомийлигидан ортиқча иш). Камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади (МКнинг 157-моддаси);

дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун. Камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади (МКнинг 157-моддаси);

Жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб, кечки сменадаги иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкин. Бевосита тунги сменадан олдингиси кечки смена деб ҳисобланади (МКнинг 158-моддаси 4-қисми);

Агар иш жадвалига мувофиқ смена шанба ёки якшанбага тўғри келса, ушбу кун оддий иш куни ҳисобланади. Бинобарин, унга бир ҳисса миқдорда иш ҳақи ҳисоблаб ёзилади.

Агар ходимдан унинг жадвалида иш куни сифатида кўрсатилмаган дам олиш кунида ишга чиқишни сўрашса, ташкилот иш ҳақини МКнинг 157-моддаси талабларига мувофиқ дам олиш куни учун ҳисоблангани каби ҳисоблаб ёзиши шарт (икки ҳисса миқдоридан кам эмас).

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, «Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 2596 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика