Мен иссиқ сув ва иситиш учун тўловни алоҳида квитанциялар билан тўлайман. Бироқ иссиқлик таъминоти ташкилоти уни умумийлаштириб ҳисоблайди, яъни иссиқ сув учун тўловни иссиқ сув ва иситиш учун деб ҳисоблайди. Шу тўғрими?
Т.Султонов.
– Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларида (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – Қоидалар) иссиқлик энергиясидан фойдаланганлик учун тўлов назарда тутилган бўлиб, унга иссиқ сув ва иситиш киради. Қоидаларнинг 98-бандида белгиланишича, иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўловларни тўлаш истеъмолчилар (жисмоний шахслар) томонидан ҳар ойда тамом бўлган ойдан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай амалга оширилиши керак.
Иссиқлик таъминоти хизматларига тўлов ўз ичига ушбу хизматлар учун умумий суммани оладиган квитанциялар бўйича амалга оширилади.
Мавзувий сонни Ирина Гребенюк олиб боради.