Norma.uz

Ўзингиз уламанг

 

Биз электр энергияси учун 4 ой пул тўламадик. Натижада бироз қарз ҳосил бўлди. Қарзимиз борлигидан хабардор қилмай туриб, бизни электр энергияси берилишидан узиб қўйишди. Биз уни мустақил равишда уладик, кейин огоҳлантиришда кўрсатилган рақам бўйича қўнғироқ қилдик. Бизга айтишларича, электр таъминоти ташкилоти ходимлари уйимизга кундузи бир неча маротаба келишган ва пулни тўлаш тўғрисида хабарнома қолдиришган. Бироқ хабарнома фақат бир марта келган.

Инспекторнинг маълум қилишича, электр энергияси унинг ҳақини тўламаганимиз учун ўчирилган, ўзбошимчалик билан улаш эса қонунчиликни бузиш ҳисобланади. Қарзни ва энг кам иш ҳақининг ярми миқдорида жарима тўлашимиз лозимлигини айтди. Жарима тўлаш мажбурийми?

Р.Газизуллин.

 

– Мурожаатингизда сиз пул тўламаганлик хабарномалари бўлмаган деб ёзгансиз, кейин эса биттаси бўлган деб кўрсатасиз. Бироқ ҳар қандай ҳолда ҳам Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг (ВМнинг 22.08.2009 йилдаги 245-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – Қоидалар) ­126-моддасига кўра истеъмолчи ҳисоб-китоб даври учун электр энергияси истеъмолига ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбур. Ҳақ тўлаш ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай ҳар ойда амалга оширилади (Қоидаларнинг 111-банди). Маиший истеъмолчилар тўлов бўйича қарздор бўлишганда ҳудудий электр тармоқлари корхонасига тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1% миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50%идан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар (Қоидаларнинг 116-банди).

Қоидаларнинг 129-бандида назарда тутилишича, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр таъминоти шартномасида белгиланган миқдорда ва муддатда тўлов тўланмаганда ҳам электр энергиясини истеъмолчига етказиб беришни белгиланган тартибда тўхтатиб қўяди ва узиб қўйиш оқибатлари учун жавоб бермайди.

Ягона электр энергетикаси тизими тармоқларига қайта улаш ва электр энергиясини етказиб беришни тиклаш қоида бузишлар бартараф этилгандан ва истеъмолчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов амалга оширилгандан кейин истеъмолчининг ёзма аризаси бўйича ҲЭТК томонидан амалга оширилади.

Умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш фуқароларга ЭКИҲнинг 2 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 101-моддаси).

 

Мавзувий сонни Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 1833 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика