Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 09 / Амалий бухгалтерия

Бош пудратчи хизмат кўрсатди

 

Қурилиш корхонаси ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Шартномага кўра буюртмачи бизга бош пудрат хизматларини тақдим этади ва бажарилган ишларга уларни айирган ҳолда ҳақ тўлайди.

Бош пудрат хизматлари қандай харажатлар (таннархга оид, давр харажатлари) таркибига киритилади? Улар бухгалтерия ҳисобининг тартиби қандай?

О.Черепанова,

ХК бухгалтери.

 

– Буюртмачи томонидан пудратчига қурилиш пудрати шартномаси бўйича бирор-бир хизматларни тақдим этиш имконияти ФКнинг 675-моддасида назарда тутилган. Умумқурилиш атамаларига мувофиқ уларни «бош пудрат хизматлари» деб аташ русум бўлган. Бу хизматларни кўрсатиш, шунингдек улар учун ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби шубҳасиз пудрат шартномаси билан белгиланиши шарт.

Пудратчи учун бош пудрат хизматлари қиймати молиявий натижани аниқлаш чоғида ҳисобга олинадиган ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобланади. Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган) мувофиқ уларни ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатларга (Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомнинг 1.5-банди), яъни аниқроғи бошқа харажатлар таркибидаги ишлаб чиқариш тусидаги ишлар ва хизматларга киритиш мумкин. Ана шу бандда белгиланишича, уларни ҳисобга олиш моддалари харажатларнинг асосий элементлари (моддий харажатлар, меҳнат ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмалар, асосий воситалари амортизацияси) бўйича ажратилади. Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган ишлар ва хизматлар эса Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомнинг 1.1.4-бандига кўра ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатларга киритилади.

Бош пудрат хизматларини киритишда Солиқ кодексининг 141-моддаси қоидаларини ҳам ҳисобга олиш керак, унда белгиланишича, асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар солиқ тўловчининг харажатлари бўлади. Операция санасини, суммасини, хусусиятини аниқлаш ва унинг иштирокчиларини идентификация қилиш имконини берадиган ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар (Кодекснинг 22-моддаси) ана шундай харажатлар ҳисобланади. Бунинг маъноси шуки, бош пудратчи хизматларини харажатларга киритиш учун уларни буюртмачининг ҳисобварақ-фактураси билан тасдиқлаш лозим.

 

Пудратчининг бухгалтерия ҳисобида буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китоблар қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Бажарилган ишлар реализациясидан даромадлар акс эттирилди

(маълумотнома-ҳисобварақ-фактура асосида)

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Бош пудратчи хизматлари қиймати акс эттирилди (буюртмачининг ҳисобварақ-фактураси асосида)

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Бажарилган ишларга ҳақ тўлаш ҳисобига бош пудрат хизматлари қиймати акс эттирилди (шартнома асосида)

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Бажарилган ишлар учун буюртмачидан, бош пудрат хизматлари чегирилган ҳолда, ҳақ келиб тушди (солиштирма далолатнома ва шартнома асосида)

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

 

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 3487 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика