Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 09 / Олий мажлис қонунчилик палатасида

Депутатлар Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқдилар

 

24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда депутатлар ўз конституциявий ваколатлари доирасида Ҳисоб палатасининг 2015 йилги ҳисоботини кўриб чиқдилар.

 

Мажлисда Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари ­К.Акмалов ҳисобот билан сўзга чиқди.

Мазкур ҳисобот дастлаб сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан кўриб чиқилган эди. Муҳокамалар давомида депутатлар парламент назоратини амалга ошириш ва қонун ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, назорат-таҳлил тадбирларига фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини фаол тарзда жалб этиш юзасидан парламент ва Ҳисоб палатасининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган қатор таклифлар ишлаб чиқдилар.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси мазкур ҳисобот бўйича хулосани, шунингдек, Ҳисоб палатасининг 2015 йилги ҳисоботи тўғрисидаги Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасини тайёрлади ва уларни палата кўриб чиқишига тақдим этди.

Ҳисоботни эшитиш давомида қайд этилдики, Ҳисоб палатасининг ҳисобот давридаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устуворликларига бағишланган мажлисида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилди.

Тақдим этилган ахборотда таъкидландики, Ҳисоб палатасининг ўтган йилги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ Давлат бюджетининг самарали ижро этилишига, молиявий маблағлардан мақсадли фойдаланилишига, иқтисодиёт барча соҳаларининг барқарор ривожланишини таъминлаш учун мўлжалланган давлат дастурлари ва минтақавий ривожланиш дастурларининг ижросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, 2015 йилга мўлжалланган солиқ ва бюджет сиёсати асосий йўналишлари ҳамда Давлат бюджети лойиҳасининг экспертизаси ўтказилди. «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг ижросини таъминлаш мақсадида сиёсий партиялар даромадларини шакллантиришнинг тўлиқлиги ва улардан мақсадли фойдаланилиши текширилди.

Бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган муассасалар мисолида республика ва маҳаллий даражаларда Давлат бюджетининг ижроси, давлат маблағларининг қонуний, мақсадли ҳамда самарали сарфланиши текширилди. Давлат бюджети даромад қисмининг ҳудудлар ва тармоқлар бўйича шаклланиши тўғрилиги, бюджетнинг моддама-модда ва тўла-тўкис ижро этилиши таҳлили ўтказилди, бюджет даромадларининг асосий моддалари бўйича прогноз кўрсаткичлари ҳақиқатга тўғри эканлигига баҳо берилди. Бундан ташқари, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кўпайтириш, харажатларни мақбуллаштириш ва дотация даражасини пасайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижалари ҳудудларга чиқиб ўрганилди.

Муҳокама давомида депутатлар Ҳисоб палатаси томонидан Қонунчилик палатаси қўмиталари билан биргаликда ўтказилган назорат-таҳлил тадбирларининг самарадорлигини алоҳида таъкидладилар. Мазкур қўшма тадбирлар ўз самарадорлигини кўрсатди ва таркиб топган амалиёт давом эттирилади. Ҳисоб палатаси фаолиятида ишга янгича ёндашув ва услублардан фойдаланилди, хусусан, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича иқтисодиётнинг айрим тармоқларини ва ташкилотларни янада ривожлантиришга қаратилган қатор таклифлар киритилди.

Муҳокама давомида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2015 йилги ҳисоботини тасдиқлади ва тегишли қарор қабул қилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Ахборот хизмати материали асосида. 

Прочитано: 2174 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика