Norma.uz

Мол боқишнинг ўз қоидалари бор

 

Тураржой мавзеимиз ҳовлиларида баъзи фуқаролар молхона қуриб олиб, уларда эчки, товуқ боқишади. Бундай молбоқарлик натижасида нохуш ҳидлар, пашша, сичқонлар пайдо бўлди, деразаларимиз остида ахлат уюмлари йиғилади. Кўп квартирали уйларнинг ер участкаларида эчки ва товуқ боқиш мумкинми?

Ю.Мельникова.

 

– Кўп қаватли турар жойларга туташ ҳудудларда товуқлар тупроқ титиб юрадиган, хўрозлар эса тонг саҳарда будильник ўрнига аҳолини қичқириб уйғотадиган манзара камёб бўлмай қолди. Бундай «гўзал» манзарани яшил зонада ўтлаб юрган эчки ва қўйлар тўлдираяпти. Бундай ҳолга турар жой мавзеларида эмас, балки шахсий қўралар, қонун ҳужжатлари билан махсус белгиланган ҳудудларда йўл қўйиш мумкин.

Уй аҳли шуни билиши лозимки, квартира мулкдорлари умумий мол-мулкни, ер участкасини ва ширкатнинг мол-мулкини сақлаш бўйича харажатларни биргаликда зиммаларига олишлари шарт. Бу «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (12.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон) 30-моддасида назарда тутилган. ХУМШ аъзолари ер участкасидан фойдаланишда тенг ҳуқуққа эгалар. Уйга туташ ҳудудда эчки, товуқ боқиш учун молхоналар қураётган фуқаролар нафақат уларга, балки қўшниларига ҳам тегишли бўлган, уларнинг ҳисобидан ҳам сақланадиган участканинг бир қисмини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган бўладилар. Бу эса қонун ҳужжатларини бузишдир.

Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг (ВМнинг 28.06.1994 йилдаги 325-сон Қарорига 3-илова) 28-бандига кўра ўзбошимчалик билан, тегишли рухсатсиз ҳовлида ҳар хил қурилмалар (гараж, сарой, деворлар ва бошқалар)ни қуришга йўл қўйилмайди. Бунинг устига бу ҳол уйга туташ ҳудудларнинг санитария ҳолати бузилишига олиб келса. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 161-моддасига мувофиқ, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг ҳудудларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш, шунингдек тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларига риоя қилмаслик фуқароларга энг кам иш ҳақининг 1/2 қисмидан 1 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 2316 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика