Квартира совуқ, батареялар аранг илийди. Ширкатдагилар эса: «Ҳаммаси маромида», – дейишади. Кўп квартирали уйларда иситиш даврида иссиқ сув ва ҳаво ҳароратига нисбатан талабларни белгилайдиган меъёрлар мавжудми?
К.Левченко.
Тошкент шаҳри.
– Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларида (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – Қоидалар) белгиланишича, истеъмол хоссалари ва иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш режими белгиланган меъёрларга мувофиқ бўлиши керак. Чунончи, Ўзбекистон шароитида иссиқ сув таъминотининг марказлаштирилган тизимларини назорат қилишнинг санитария қоидаларига (бош давлат санитария шифокори томонидан 29.07.2002 йилда тасдиқланган) мувофиқ, сув олиш жойларида иссиқ сувнинг ҳарорати 50–75 градус бўлиши керак. Бунда сувнинг эпидемия хавфсизлиги, унинг қулай органолептик хоссалари, унинг инсон организмига зарарли таъсирининг олдини олиш бўйича Санитария қоидалари талабларининг бажарилиши таъминланиши керак.
Иситиш даври мобайнида турар жой хоналаридаги ҳаво ҳароратига келсак, хоналарни иситиш бўйича чора-тадбирларни бажариш (деразалар, балконлар ва кириш эшикларининг даҳлизларини зичлаштириш, иситиш тагсинчларини изоляциялаш) шарти билан у камида 20 градус 1995 йилгача қурилган ва ички иситиш тизимлари реконструкция қилинмаган кўп қаватли уйларнинг турар жой хоналарида эса камида 18 градус бўлиши лозим (Қоидаларнинг 12-банди).
Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.