Norma.uz

Уйдаги иқлим

 

Квартира совуқ, батареялар аранг илийди. Ширкатдагилар эса: «Ҳаммаси маромида», – дейишади. Кўп квартирали уйларда иситиш даврида иссиқ сув ва ҳаво ҳароратига нисбатан талабларни белгилайдиган меъёрлар мавжудми?

К.Левченко.

Тошкент шаҳри.

 

– Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларида (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон Қарорига 1-илова, бундан кейинҚоидалар) белгиланишича, истеъмол хоссалари ва иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш режими белгиланган меъёрларга мувофиқ бўлиши керак. Чунончи, Ўзбекистон шароитида иссиқ сув таъминотининг марказлаштирилган тизимларини назорат қилишнинг санитария қоидаларига (бош давлат санитария шифокори томонидан 29.07.2002 йилда тасдиқланган) мувофиқ, сув олиш жойларида иссиқ сувнинг ҳарорати 50–75 градус бўлиши керак. Бунда сувнинг эпидемия хавфсизлиги, унинг қулай органолептик хоссалари, унинг инсон организмига зарарли таъсирининг олдини олиш бўйича Санитария қоидалари талабларининг бажарилиши таъминланиши керак.

Иситиш даври мобайнида турар жой хоналаридаги ҳаво ҳароратига келсак, хоналарни иситиш бўйича чора-тадбирларни бажариш (деразалар, балконлар ва кириш эшикларининг даҳлизларини зичлаштириш, иситиш тагсинчларини изоляциялаш) шарти билан у камида 20 градус 1995 йилгача қурилган ва ички иситиш тизимлари реконструкция қилинмаган кўп қаватли уйларнинг турар жой хоналарида эса камида 18 градус бўлиши лозим (Қоидаларнинг 12-банди).

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 1981 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика