Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 37 / Криминалист эксперт ён дафтаридан

Экспертнинг нархномаларга ўз қараши бор

Суд-товаршунослик экспертизасининг замонавий имкониятлари

 

Иқтисодий жиноятларни ҳар томонлама текшириш ва мулкий низоларни кўриб чиқиш кўпинча турли товарларни объектив баҳолашни тақозо этади. Шу сабабли кейинги вақтда товаршунослик тадқиқотларини ўтказишга суд-тергов органларининг талаби жиддий равишда ошганлиги табиий ҳолдир.

 

Суд-товаршунослик экспертизасининг моҳияти буюмларнинг товар қийматига жиддий таъсир кўрсатадиган амалдаги сифатини белгилаш мақсадида уларнинг истеъмол хоссаларини тадқиқ қилишдан иборат. Суд товаршунослиги назарияси ва услубий асослари товарнинг истеъмол хоссалари ҳамда сифатини белгилаш учун унинг ҳолатини ўрганиш, шунингдек у жойлашган жойдаги муайян шарт-шароитларни тадқиқ қилиш, фойдаланиш натижасида унинг хоссалари ўзгариши, атроф муҳит билан ўзаро таъсири ёки шикаст етказилишининг асосий қоидаларини белгилайди.

Суд-товаршунослик экспертизаси Ўзбекистоннинг процессуал (жиноят, фуқаролик, хўжалик, маъмурий) қонунчилиги, баҳолаш миллий стандартлари, уни тайинлаш ва ўтказиш тартибини белгилайдиган услубий тавсияларнинг талабларига мувофиқ амалга оширилади. Товаршунос эксперт суд-тергов амалиётининг эҳтиёжлари белгилаган кенг доирадаги масалаларга жавоб излайди. Уларнинг асосий қисми бозор нархларини белгилаш билан боғлиқ. Бу эса сезиларли даражада қонун нормаларининг қиймат (нарх) белгисига «боғланганлиги» билан изоҳланади. Товарнинг бозор қийматини белгилашда ҳар бир товар гуруҳи учун ўзига хос бўлган унинг классификациявий ва технологик хоссалари аниқланади. Суд-товаршунослик экспертизаси объектига товарнинг иккинчи таркибий қисми – унинг қийматини албатта тадқиқ қилишни тақозо этадиган яхлит тизим сифатида қараш керак. Уни белгилашнинг муҳимлиги жиноят, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ишларни кўриб чиқиш чоғида низолашаётган тарафларнинг ҳуқуқларига ҳам, давлат манфаатларига ҳам риоя этилиши талаби билан белгиланади.

У ёки бу товарнинг бозор қийматини белгилаш ҳозирги вақтда товаршуносликда энг низоли ҳолатлардан бири ҳисобланади. Тадқиқот нуқсонлар аломатларини аниқлаши ҳамда уларнинг товар сифатига ва унинг қолдиқ истеъмол қийматига таъсирининг мажмуини баҳолаши лозим.

 

МИСОЛ. Тергов органларининг ходимлари тайинлаган экспертиза буюртмачи ишлаб чиқарувчидан олди-сотди шартномаси бўйича харид қилган тикув буюмлари улар тайёрланишига асос бўлган техник шартлар талабларига қанчалик мувофиқ келишини белгилаши керак эди. Бизнинг лабораториямиз бошқа идора мутахассислари билан биргаликда комплекс экспертиза ўтказди, унда турли мутахассисликларга мансуб экспертлар иштирок этдилар. Шу жумладан лаборатория тадқиқотларининг натижаларига асосан буюртмага тикилган товарлар эталон намуналарга мувофиқ келмаслиги белгиланди. Мутахассислар томонидан белгиланган ишлаб чиқариш нуқсонларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг қиймати ва сифатсиз кийим тикилиши оқибатида етказилган моддий зарар суммаси аниқланди.

У ёки бу товарнинг қийматини белгилаш чоғида унинг баҳолаш пайтидаги физик ҳолатини ҳисобга олиш зарур, чунки у фойдаланилаётган, кийилаётган ёки узоқ вақт сақланаётган бўлиши мумкин.

 

Шу сабабли суд-товаршунослик экспертизаси вазифаларини ҳал этиш учун товарнинг физик эскириши коэффициентини белгилаш жуда муҳим аҳамиятга эга. Объектларнинг амалдаги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда уларнинг қолдиқ қийматини белгилаш учун меъёрий ҳужжатлар, шунингдек тажриба йўли билан, эксперт амалиёти ва товаршунослик соҳасидаги махсус билимларни ўрганиш орқали олинган маълумотлар асосида ишлаб чиқилган жадваллар бўйича физик эскириш коэффициентлари қўлланади.

Кўпинча баҳоланадиган уйдаги ва офис мол-мулки, ишлаб чиқариш ускунаси физик жиҳатдан эскиришидан ташқари, бозорда янги, янада илғор моделларнинг пайдо бўлиши сабабли маънавий жиҳатдан эскириши ҳам мумкин, бундай моделлар янада юқорироқ техник ва функционал тавсифлар туфайли фойдаланилаётган техникани сиқиб чиқаришга қодир.

Биргаликда жамғарилган, тақсимланадиган уйдаги мол-мулк предметларига, масалан, мебель, маиший техника ва асбоб-анжомлар киради. Экспертлар уларнинг истеъмол қийматини белгиларкан, физик эскиришидан ташқари, албатта «маънавий эскириши»ни ҳисобга оладилар.

Кўпинча мустақил экспертнинг вазифаси шарт-шароит билан товар сифати ўртасидаги сабаб-оқибат боғланишини белгилашдан иборат бўлади. Бу ҳолларда суд-товаршунослик экспертизаси тадқиқотининг мустақил объекти бўлиб товарнинг умуман ўзгаришига олиб келган ёки унинг айрим хоссаларига таъсир кўрсатган шароитлар ҳисобланади. Экспертлар товарда шикастланишларнинг пайдо бўлиши сабабини белгилашларига тўғри келади: улар кийиш, фойдаланиш, механик ёки термик шикастланиш натижасида юз берганлигини аниқлайдилар. Одатда бундай экспертизалар сув оқиши ёки ёнғин натижасида товарга зарар етказилганда тайинланади.

 

Товаршунослик тадқиқотларида органолептик, ўлчов (лаборатория), физик-техник, кимёвий, рўйхатдан ўтказиш, ҳисоб-китоб ва ташхис қўйиш усуллари қўлланади. Улар одатда комплекс қўлланади, чунки уларнинг ҳар бири бошқа усулнинг имкониятини тўлдириб, ва объект ҳақида ўзига хос ахборот беради. Бироқ тадқиқотларнинг асосий вазифаси объектнинг товардан келиб чиқишини тавсифловчи (бошланғич хом ашё, материаллар ва товар конструкцияси) ва товар сифатининг барча бирламчи чамаланган баҳоларини бирлаштириш орқали белгиланган комплекс кўрсаткичини классификациялаш имконини берадиган хоссалар, доимий ва барқарор аломатлар жамлигини ўрганиш ҳисобланади. Натижалар баҳоси тадқиқ қилишда олинган кўрсаткичларни тақдим этилган намуналар кўрсаткичлари билан қиёслама таҳлил қилишга асосланади. Шу тариқа товарнинг муайян фойдаланиш (истеъмол қилиш) шароитларида муайян эҳтиёжларни қондириш қобилиятини шартлайдиган сифати аниқланади. Моҳиятга кўра айни уларнинг аниқланиши эксперт олдига қўйилган вазифанинг амалдаги ечими ҳисобланади.

Келтирилган усуллар товарнинг истеъмол хоссалари ва қийматини аниқлаш бўйича суд-товаршунослик экспертизаларини ўтказиш усулларининг ҳаммаси эмас. Зеро ҳар бир аниқ ҳолда тадқиқ қилиш услубияти товарнинг хусусиятлари ва иш ҳолатларига боғлиқ бўлади.

 

Алёна ПАК,

Материаллар, моддалар ва буюмларни криминалистик
тадқиқ қилиш лабораториясининг етакчи эксперти.

Прочитано: 1661 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика