Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 37 / Юридик маслаҳатлар

Банк ҳақли эмас

Корхонамиз ходими «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компаниясининг авиачиптасини унга иш ҳақи олиш учун очилган сўмдаги пластик картага харид қилди. Муайян сабаблар туфайли учишни бекор қилишга, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компанияси белгилаган жарима суммасини тўлаган ҳолда авиачиптани қайтаришга тўғри келди. Авиачиптанинг қолган қийматини авиакомпания ходимнинг ҳақ тўланган сўмдаги пластик карточкасига ўтказди. Банк келиб тушган сумманинг 2%ини ўз фойдасига олди. Нимага бундай қилганларини тушунтириб беришни сўраганимизда банк ходимлари амал қилаётган қоидалар ва йўриқномаларни рўкач қилдилар, бироқ ушбу ҳужжатларнинг рақами ва саналарини маълум қилишдан бош тортдилар.

Банк қайтарилган авиачипта учун авиакомпаниядан сўмдаги пластик картага келиб тушган пул маблағларининг 2%ини ундиришга ҳақли эдими? Зеро мазкур ҳолда бошқа манбалардан мақсадли пул тушумлари тушмай, балки ходимга иш ҳақи қайтарилган. Агар бунга ҳақли бўлишса, бундай вазиятларда банкнинг ҳаракатлари қайси йўриқнома ёки низом билан тартибга солинади?

Е.Мушенкова,

АЖ бухгалтери.

 

– Сизнинг мурожаатингизга кўра Марказий банкка сўровнома юборилди. 23.06.2015 йилдаги 10-16/957-сон хати билан Марказий банк шуни маълум қилдики, ЎзР Марказий банки ва Ўзбекистон банклар уюшмаси 5.08.2014 йилда тасдиқлаган, банк ва нобанк кредит ташкилотлари сўмдаги банк пластик карталари билан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатиш чоғида риоя этиши бўйича ягона тарифга (бундан кейинТариф) кўра тутувчилар (жисмоний шахслар)нинг пластик карталарига иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни қайд этиш воситачилик тўловларини ундирмасдан амалга оширилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур Тариф Президентнинг «Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (19.04.2010 йилдаги ПҚ-1325-сон) 6-бандини бажариш учун қабул қилинган ва барча тижорат банкларининг қўллаши учун мажбурийдир.

Сизнинг ҳолатингизда иш ҳақи қайтарилганлиги боис, банк воситачилик ҳақини олишга ҳақли бўлмаган деб ҳисоблаймиз. Ходимингиз банкка нотўғри ушланган маблағларни қайтариш тўғрисида ёзма ариза билан мурожаат қилиши керак. Ариза рад этилган тақдирда у ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши учун судга мурожаат қилиши мумкин.

Сабоҳат СУЛТОНОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1944 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика