Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 37 / Хўжалик юритиш қоидалари

Шахсан манфаатдор

МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг баённомаси билан тузилишидан манфаатдорлик бўлган битим тасдиқланди, у одатий хўжалик фаолияти жараёнида тузилмайдиган битимдир. Унга илова қилинган муайян компания билан контракт лойиҳаси маъқулланган йиғилиш баённомаси имзоланди. Бироқ илованинг ўзини муассислар имзоламадилар.

Муассислар контрактни имзоламасдан умумий йиғилиш баённомасини расмийлаштириш йўли билан маъқуллаган, шу контрактга асосан амалга оширилаётган битим жамият ёки унинг иштирокчиларининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши хатари мавжудми?

Н.Исроилова,

ҚК бош бухгалтери.

 

– Даъво аризаси бериш ва суд томонидан битимни ҳақиқий эмас деб топиш хатарини истисно этиб бўлмайди. Бироқ айни битимни маъқуллаш тўғрисидаги қарор билан бирга жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг баённомасини лозим даражада расмийлаштириш қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этишнинг етарли чораси ҳисобланди.

«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон, бундан кейин – Қонун) 30-моддасига мувофиқ, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатларига МЧЖ органлари фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлаш (қабул қилиш), шунингдек Қонунда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киради. Бунда иштирокчилар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига киритилган масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши ёки ижро этувчи органи ҳал этиши учун топширилиши мумкин эмас.

Қонуннинг 43-моддасига кўра тузилишидан жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоси манфаатдор бўлган ёки ўз аффилланган шахслари билан биргаликда жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг 20 ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битимлар МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз тузилиши мумкин эмас.

Кўрсатилган шахслар, уларнинг эрлари (хотинлари), ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ва (ёки) уларнинг аффилланган шахслари қуйидаги ҳолларда жамият томонидан битим тузилишидан манфаатдор шахслар деб эътироф этилади: битим тарафлари ҳисоблансалар ёки жамият билан муносабатларда учинчи шахсларнинг манфаатларини ифодаласалар; битим тарафи ҳисобланувчи ёки жамият билан муносабатларда учинчи шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи юридик шахс акцияларининг (пайлари, улушларининг) 20 ва ундан ортиқ фоизига эга бўлсалар (ҳар бири алоҳида-алоҳида ёки жамланган ҳолда); битим тарафи ҳисобланувчи ёки жамият билан муносабатларда учинчи шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи юридик шахснинг бошқарув органларида лавозим эгаллаб турган бўлсалар. Бундай шахслар жамиятнинг уставида белгиланган бошқа ҳолларда ҳам жамиятнинг битим тузишидан манфаатдор шахслар деб эътироф этилиши мумкин.

Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимларни тузиш тўғрисидаги қарор МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг унинг тузилишидан манфаатдор бўлмаган иштирокчилари умумий овозларининг кўпчилиги билан қабул қилинади. Тегишинча, манфаатдор шахс бунинг юзасидан овоз беришда иштирок этмаслиги назарда тутилади.

Агар битим жамият билан бошқа тараф ўртасида одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида амалга оширилаётган, шахс битим тузилишидан манфаатдор деб эътироф этилган пайтга қадар тузилган бўлса, бундай битимни умумий йиғилишнинг қарорисиз тузиш мумкин (МЧЖ иштирокчиларининг кейинги умумий йиғилиши ўтказиладиган санага қадар қарор талаб қилинмайди).

Шуни ҳисобга олиш лозимки, тузилишидан манфаатдорлик бўлган, Қонуннинг 43-моддасида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда амалга оширилган битим жамият ёки унинг иштирокчиси даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Шуни қайд этиш лозимки, Қонун фақат уни содир этишга иштирокчилар умумий йиғилишининг розилигини талаб қилади. Тегишинча, контрактлар, шартномалар ва бошқа ҳужжатларни жамият иштирокчилари эмас, балки унинг ижро этувчи органи имзолайди.

Хусусан, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи (директор) жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг уставида белгиланган муддатга сайланади (Қонуннинг 39-моддаси). У унинг иштирокчилари бўлмаганлар орасидан ҳам сайланиши мумкин. Бунда у жамият номидан битимлар тузишга ҳақлидир.

Сизнинг вазиятда манфаатдорлик мавжуд бўлган битим тўғрисида сўз бораётганлиги боис, ушбу ваколат жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг баённомаси билан мустаҳкамланади. Контрактда уларнинг имзолари, табиийки, талаб қилинмайди – бундай битим тузишга аниқ розиликнинг ўзи кифоя қилади.

 

Константин ЛЕВИН, 

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1929 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика