Norma.uz

Шифокорнинг узлуксиз стажи

Мен давлат муассасасида шифокор бўлиб ишлайман. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига, кейин эса – бола 2 (3) ёшга тўлгунча уни парваришлаш таътилига чиқмоқчиман.

Болани парваришлаш таътилидан ишга чиққанда тиббиёт ходимларининг мутахассислик бўйича узлуксиз иш стажи узилиши тўғрими?

Нилуфар. 

 

– Ҳа, узлуксиз стажни ҳисоблаш давом этмайди, балки янгидан бошланади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори (21.12.2005 йилдаги 276-сон) билан Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида низом (2-илова, бундан кейин – Низом) тасдиқланди ва 2006 йил 1 январдан амалга киритилди.

Ишнинг давомийлиги учун устамалар олиш ҳуқуқини берадиган, тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мутахассислик бўйича узлуксиз иш стажини ҳисоблаш тартибининг (Низомга 3-илова) 2-бандида, башарти олдин ва кейин устамалар олиш ҳуқуқини берадиган иш бажарилган бўлса, узлуксиз иш стажига киритиладиган вақт даврлари кўрсатилган. Уларга ходим ишламаган, бироқ ўз иш жойини (лавозимини) сақлаб қолган ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа олган вақт ҳам киради, бундан бола 2 (3) ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш таътилида бўлган даврлар мустасно. 

 

МИСОЛ. Шифокор 2010 йил 1 январдан бошлаб болани парваришлаш таътилига чиққунга қадар мутахассислиги бўйича 5 йиллик узлуксиз иш стажига эга эди. 2012 йил 1 декабрда у бола 3 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш таътилидан чиқди ва ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришга киришди. 2015 йил 1 августга келиб ишнинг давомийлиги учун устамалар олиш ҳуқуқини берадиган мутахассислиги бўйича узлуксиз иш стажи 2 йилу 8 ойни ташкил этади.

Бола 2 (3) ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш таътилида бўлиш даври тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мутахассислик бўйича узлуксиз иш стажига киритилмайди. Ишга чиқиш кунидан бошлаб шифокорда мутахассислик бўйича иш стажи янгитдан ҳисобланади.

 

Изоҳ. Бола 3 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, бироқ жами кўпи билан 3 йил пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиб ҳисобланади (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 35-банди «ж» кичик банди).

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 5794 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-06-08 09:55:51, Гость_аааааа:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2018-08-10 14:48:26, Гость_:
Бу нотўғрику, янгитдан бошланмайди. Фарзанд тарбияси таътилида бўлган даври чиқариб ташланиб ҳисобланади. Юқоридаги мисолда 2015 йил 1-августга келиб унинг узлуксиз иш стажи 7 йил 8 ойни ташкил қилади.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика