Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 36 / Мен истеъмолчиман

Дераза ёнидаги товуқхона

Мен 4 қаватли уйда яшайман. Биринчи қаватда яшовчилар балконим деразалари остида каттагина жойни тахта девор билан ўраб олиб, товуқхона қуриб олишди. Деразаларимиз ҳозир очиқ туради. Эрта тонгда хўрозлар қичқиради, товуқлар шовқин солади. Мен шомгача ишлайман, тиниқиб ухлаб олишга ҳеч қандай имкон йўқ. Уйга туташган участкалардан шундай фойдаланиш мумкинми?

М.Асильева.

 

– Агар сиз кўп квартирали уйда яшасангиз, мулкдорларнинг умумий мол-мулкини сақлаш билан ХУМШ шуғулланади. «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонунда (12.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон) назарда тутилишича, уйга туташган ер участкаси ширкатга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади (Қонуннинг 35-моддаси). Квартира мулкдорлари умумий мол-мулк, ер участкаси, ширкатнинг мол-мулкини сақлаш бўйича харажатларни биргаликда зиммаларига олишлари шарт (Қонуннинг 30-моддаси). Яъни улар ХУМШда ер участкасидан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эгалар. Агар қўшнингиз қолган мулкдорлар ўз ҳисобига сақлаётган участканинг бир қисмини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, уни полизга айлантириб, товуқхона қурган бўлса, у қонун ҳужжатларининг талабларини бузган бўлади.

Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг (ВМнинг 28.06.1994 йилдаги 325-сон Қарорига 3-илова) 30-бандида уйга туташган ҳудудда турли ғовлар қуриш, полиз ва боғлар барпо этиш тақиқланиши назарда тутилади. Қоидаларнинг 35-бандига кўра уй атрофидаги ерларда бўш майдонлар бўлса, улар қуйидагилар учун жиҳозланиши керак:

кир қуритиш учун хўжалик майдончаси, кийимлар, гиламлар ва бошқа уй буюмларини тозалаш ҳамда уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотининг эҳтиёжи учун майдонча;

футбол, баскетбол, волейбол, теннис ўйнаш ҳамда гимнастика билан шуғулланиш учун спорт майдончалари;

қум солинган қутилар билан таъминланган, арғимчоқлар, тебранадиган тахталар, айвончалар ва бошқа мосламалар ўрнатилган кичик ёшдаги болалар учун ўйин майдончалари;

қиш даврида спорт ва болалар майдончаларида зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланган сирпанадиган ва яхмалак отадиган тепаликлар;

ахлат ва озиқ-овқат чиқиндилари учун контейнер ва баклар ўрнатиладиган майдончалар.

 

Ирина ГРЕБЕНЮК, махсус мухбиримиз.

Прочитано: 2382 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика