Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 36 / Мен истеъмолчиман

Муваффақиятли шериклик: ХУМШ ва маҳалла

Маҳалланинг ўзини ўзи бошқаришнинг универсал миллий институти сифатида биринчи ўринда туришига қарамай, бозор иқтисодиёти ўзини ўзи ташкил этиш ва бошқариш тизимида яна бир етакчи замонавий тузилмани вужудга келтирди. Сўз 2006 йилда тегишли Қонун* қабул қилинганидан кейин ўз фаолиятини йўлга қўйган хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари (ХУМШ) тўғрисида боряпти.

 

«Ширкатлаштириш» борасида Навоий шаҳри бутун мамлакатдан анчагина орқада қолган. Агар барча минтақалар ва пойтахтда ХУМШлар аллақачон коммунал хўжаликдаги ўз улуши учун бутун жавобгарликни зиммасига олган бўлишса, Навоий шаҳрида атиги 91 кўп квартирали уй ширкат қоидалари бўйича яшамоқда. Айтмоқчи, ана шу қолоқликда ўзининг мақбул жиҳатлари ҳам мавжуд.

– Ширкатларимизнинг раҳбарлари тез-тез Тошкентда бўладилар. Ҳамкасбларимизнинг иссиқлик, сув, электр энергиясини етказиб берувчилар, маҳаллий ҳокимият органлари билан иш тажрибасини ўрганамиз. Биз учун қизиқарли ва фойдали жиҳатлар оз эмас, – деб ҳикоя қилади Навоий шаҳар ХУМШ уюшмасининг раиси ва бир вақтнинг ўзида «Мустанг Оқтулпор» ширкати раҳбари Асқар Ҳамидов.

Ширкатлар етказиб берувчилар билан муносабатларга катта эътибор бераётганлигида ҳеч қандай ажабланарли ҳоллар мавжуд эмас. Зеро ХУМШ – ўзига хос хусусийлаштирилган уй-жойлардан фойдаланиш идораси, унда уйни асосий ресурслар – сув, иссиқлик, электр энергияси, объектнинг уй-жой-коммунал ҳолати – билан барқарор тарзда таъминлаш учун жавобгарлик ширкат бошқарувининг зиммасида. У уйда яшовчилар томонидан сайланади ва унга бошқарув ваколатлари берилади.

Бироқ ширкатни уй-жойлардан фойдаланиш идорасидан (аввалги – ЖЭК) фарқлайдиган муҳим жиҳат бор. Уй ХУМШда яшовчиларнинг умумий мулкида туради. Дастлабки пайтда, ўз мақомларида бирор-бир аниқ ўзгаришларни ҳис этмасдан, улар ўз бирлашмаларини фақат уй-жойлардан фойдаланиш идорасининг айнан ўзи деб ҳисобладилар. Зеро агар унга слесарь ёки сантехникнинг хизматларига эҳтиёж туғилганда мурожаат этганларида, барча тўловларни уйда яшовчилар ширкат орқали амалга оширардилар. Бироқ вақт ўтиб боргач, квартира эгалари ширкатнинг бошқарув бўғини мажбуриятларининг самарали бажарилиши уларнинг уйдаги умумий масалаларни ҳал этишда иштирок этиш даражасига боғлиқлигини тушуниб ета бошладилар. Масалан, мукаммал таъмирлаш масалаларида. Айтайлик, том ва ертўлани пухта таъмирлаш пайти етиб келди дейлик. Бироқ бирданига 2 «объект»да ишлаш – серчиқим иш. Зеро мазкур таъмирлашларнинг барча харажати уйда яшовчилар зиммасига тушади. Айни уларга умумий йиғилишда биринчи навбатда нимани – томними ёки ертўланими – таъмирлаш кераклигини танлашларига тўғри келади.

Амалиётнинг кўрсатишича, ХУМШ қанча олдин барпо этилса, уйда яшовчилар улар нафақат ўз квартираларининг, балки бутун уйнинг ҳам эгалари эканлигини тезроқ тушуна бошлайдилар.

«Мустанг Оқтулпор» ХУМШга 4 та кўп квартирали уй киради. Яқинда унинг барча йўлаклари электрон домофонлар билан жиҳозланди.

– «Агросуғурта» АКнинг вилоят бўлимидаги ҳомийларимиз ёрдам беришди, – деб эътироф этади А.Ҳамидов.

Бироқ уйларнинг бирида манфаатлар ихтилофи вужудга келди. Унинг биринчи қаватида хусусий дорихона жойлашган, унга кириш йўлаги орқали ўтилади. Тижорат шохобчасининг эгаси учун кириш эшиги доим очиқ бўлиши талаб қилинарди, уйда яшовчилар эса кодли қулфнинг ўрнатилиши уларни тасодифий келувчилардан халос этади деб умид қилган эдилар. Икки тарафга мақбул бўлган қарорга кела олишмади. Уйда яшовчиларнинг умумий йиғилиши чақирилди, мунозарага маҳалла вакиллари ҳам жалб этилди ва шундай умумий фикрга келинди: агар дорихона уйда қолишни хоҳласа, алоҳида эшик очиб олсин. Дорихона эгасига яшовчиларнинг фикрига рози бўлишга тўғри келди.

Кодли қулфларнинг мавжудлиги уйда яшовчиларни кейинги қадамни қўйишга – барча йўлакларни мукаммал таъмирлашга ундади.

– Фикр жуда ўринли. Модомики йўлакларимизда бегоналар бўлмас экан, нима учун уларни лозим даражада тартибга солмайлик. Энди яшовчиларнинг топшириғига кўра ширкат нафақат барча йўлакларни мукаммал таъмирлайди, балки маҳаллаларга киришни аркалар билан жиҳозлайди ҳам, – яшовчиларнинг қарорини А.Ҳамидов шундай шарҳлайди.

Эҳтимол, ХУМШ билан маҳалла ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда ўз мантиғи бордир. Ўзаро фарқланса-да уларда бир-бирларини қўллаб-қувватлаш ва биргаликдаги ишни режалаштиришга мажбур этадиган кўплаб умумий манфаатлар бор.

– Биз ободончилик ишларида ширкат билан яқиндан алоқа ўрнатганмиз. Шуни ҳам эътироф этиш лозимки, ХУМШ уйлари атрофидаги ҳудудлар қойилмақом қилиб парваришланган. Айни ширкат маҳаллани мусаффо ва чиройли қилиш ташаббуси билан чиқди, буни биз ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Ширкат, масалан, биздан болалар майдончаларини барпо этишда кўмак беришимизни илтимос қилади. Биз ҳар доим бунга қўшиламиз, – дейди «Матонат»фуқаролар йиғини раиси Мўмин Қўшатов.

Эҳтимол, булар ХУМШ ва маҳалла биргаликдаги фаолиятининг барча қирралари эмасдир. Лекин шунинг ўзи ҳам бошқариш пирамидасининг ушбу бирламчи тузилмалари ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштириб, маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг ҳали рўёбга чиқарилмаган салоҳиятини намоён қилишга қодирлар.

 

Амир МАҲМУДОВ,
махсус мухбиримиз.

Навоий шаҳри.

 

*«Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонун (12.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон).

Прочитано: 2216 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика