Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 17 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2015 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкаси, энг кам ставка – 8,5%, ўртача ставка – 17%, энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин – ­ПҚ-2270-сон Қарор).

Январь-апрель ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 473 600 сўмни (118 400 х 4) ташкил этади (Президентнинг 21.11.2014 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ­ПФ-4672-сон Фармони билан белгиланган).

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

473 600 сўмгача

 

0 фоиз

 

473 601 сўмдан 2 368 000 сўмгача (5 х 473 600)

 

473 600 сўмдан ортиқ сумманинг 8,5 фоизи

 

2 368 001 сўмдан 4 736 000 сўмгача (10 х 473 600)

 

161 024 сўм + 2 368 000 сўмдан ортиқ сумманинг 17 фоизи

 

4 736 001 сўм ва ундан юқори

 

563 584 сўм + 4 736 000 сўмдан ортиқ сумманинг 23 фоизи

 

 

Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 118 400 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – Кодекс).

2015 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2270-сон Қарорга 9-илова).

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

2015 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-2270-сон Қарорнинг 3-банди).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходим корхонада чорак ставкада ишлайди. Унга январь-апрель ойларида 115 000 сўмдан иш ҳақи тўланди, йил бошидан ялпи даромад – 460 000 сўмни (115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000) ташкил қилади. Жисмоний шахснинг 473 600 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходимнинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (460 000 х 0%) ташкил қилади. Унинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадалларни ҳисоб-китоб қилишда ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли, ходимга ушбу бадаллар ҳисоблаб ёзилмайди.

Ходимнинг даромадларидан суғурта бадаллари 8 050 сўмга (115 000 х 7%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

115 000 – 8 050 = 106 950 сўм тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваригача бўлган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимга январь-апрель ойларида 500 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 2 000 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил қилади. Жисмоний шахснинг 473 601 сўмдан 2 368 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-апрель ойлари учун ЖШДС суммаси:

(2 000 000 – 473 600) х 8,5% = 1 526 400 х 8,5% = 129 744 сўмга тенг.

Январь-март ойларида 97 308 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси:

129 744 – 97 308 = 32 436 сўмга тенг.

Январь-апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисобланади. У:

(2 000 000 – 473 600) х 1% = 1 526 400 х 1% = 15 264 сўмни ташкил этади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 11 448 сўм ўтказилган, апрель ойида ажратмалар 3 816 сўмни (15 264 – 11 448) ташкил қилади.

Апрель ойи учун бюджетга:

32 436 – 3 816 = 28 620 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг жами иш ҳақидан – 500 000 сўмдан ушлаб қолинади. Улар:

500 000 х 7% = 35 000 сўмни ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

500 000 – 32 436 – 35 000 = 432 564 сўм тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-апрель ойларидаги меҳнатига ойига 700 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 2 800 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилади. ЖШДС суммасини аниқлаш учун 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

(2 800 000 – 2 368 000) х 17% = 432 000 х 17% = 73 440 сўм.

 0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь-апрель ойлари учун солиқ суммасини ҳисоблаб чиқарамиз:

161 024 + 73 440 = 234 464 сўм.

Январь-март ойларида 175 848 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси:

234 464 – 175 848 = 58 616 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(2 800 000 – 473 600) х 1% = 2 326 400 х 1% = 23 264 сўмни ташкил этади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 17 448 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 5 816 сўмни (23 264 – 17 448) ташкил қилади.

Апрель ойи учун бюджетга:

58 616 – 5 816 = 52 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 7% = 49 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

700 000 – 58 616 – 49 000 = 592 384 сўм иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-апрель ойларидаги меҳнатига ойига 1 200 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 4 800 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000) ташкил қилади. Аввало 23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

(4 800 000 – 4 736 000) х 23% = 64 000 х 23% = 14 720 сўм.

Ойига ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммаси 563 584 сўмни ташкил қилади. 0%, 8,5%, 17% ва 23%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь-апрель ойларидаги даромаддан ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз:

563 584 + 14 720 = 578 304 сўм.

Январь-март ойларида 433 728 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси:

578 304 – 433 728 = 144 576 сўмни ташкил қилади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(4 800 000 – 473 600) х 1% = 4 326 400 х 1% = 43 264 сўмга тенг.

Январь-март ойлари учун ШЖБПҲга 32 448 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 10 816 сўмни (43 264 – 32 448) ташкил қилади.

Апрель ойи учун бюджетга:

144 576 – 10 816 = 133 760 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 200 000 х 7% = 84 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 200 000 – 144 576 – 84 000 = 971 424 сўм иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

5-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Ходимнинг январь-апрель ойларидаги меҳнатига ойига 1 200 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 4 800 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000) ташкил қилади. Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз:

4 800 000 – (118 400 х 4) х 4 = 4 800 000 – 1 894 400 = 2 905 600 сўм.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(2 905 600 – 2 368 000) х 17% = 537 600 х 17% = 91 392 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали имтиёз эгасининг январь-апрель ойларидаги иш ҳақидан солиқ суммасини аниқлаймиз:

161 024 + 91 392 = 252 416 сўм.

Январь-март ойларида 189 312 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси:

252 416 – 189 312 = 63 104 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(2 905 600 – 473 600) х 1% = 2 432 000 х 1% = 24 320 сўмни ташкил этади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 18 240 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 6 080 сўмни (24 320 – 18 240) ташкил қилади.

Бюджетга:

63 104 – 6 080 = 57 024 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 200 000 х 7% = 84 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 200 000 – 63 104 – 84 000 = 1 052 896 сўм иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олинганда қўлланадиган имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 12 = 1 420 800 сўм).

Ходимнинг январь-апрель ойларидаги меҳнатига ойига 800 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 3 200 000 сўмни (800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000) ташкил қилади. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам берилган. Январь-апрель ойлари учун солиқ солинадиган даромад 3 279 200 сўмга (800 000 + 1 500 000 – 1 420 800 + 800 000 + 800 000 + 800 000) сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(3 279 200 – 2 368 000) х 17% = 911 200 х 17% = 154 904 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь-апрель ойлари учун:

161 024 + 154 904 = 315 928 сўмни оламиз.

Январь-март ойларида 240 312 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси:

315 928 – 240 312 = 75 616 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(3 279 200 – 473 600) х 1% = 2 805 600 х 1% = 28 056 сўмни ташкил этади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 21 240 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 6 816 сўмни (28 056 – 21 240) ташкил қилади.

Апрель ойи учун бюджетга:

75 616 – 6 816 = 68 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 7% = 56 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

800 000 – 75 616 – 56 000 = 668 384 сўм олади.

 

7-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 6 = 710 400 сўм).

Ходимнинг январь-апрель ойларидаги меҳнатига ойига 800 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 3 200 000 сўмни (800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000) ташкил қилади. Январь ойида унга 1 000 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Солиқ солинадиган даромад 3 489 600 сўмга (800 000 + 1 000 000 – 710 400 + 800 000 + 800 000 + 800 000) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(3 489 600 – 2 368 000) х 17% = 1 121 600 х 17% = 190 672 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиб, январь-апрель ойлари учун солиқни чиқарамиз:

161 768 + 190 672 = 351 696 сўм.

Январь-март ойларида 276 080 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси:

351 696 – 276 080 = 75 616 сўмга тенг.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(3 489 600 – 473 600) х 1% = 3 016 000 х 1% = 30 160 сўмга тенг.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 23 344 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 6 816 сўмни (30 160 – 23 344) ташкил қилади.

Бюджетга:

75 616 – 6 816 = 68 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Апрель ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 7% = 56 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

800 000 – 75 616 – 56 000 = 668 384 сўм иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Қуйидагиларга мувофиқ:

 Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (118 400 х 12 = 1 420 800 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

 Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (118 400 х 6 = 710 400 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

 Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (118 400 х 4) х 4 = 1 894 400 сўм) чегирилади.

Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь-апрель ойларида 900 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик совға топширилган. Ходимнинг ялпи даромади 6 000 000 сўмни (900 000 + 1 500 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000) ташкил қилди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

6 000 000 – 1 420 800 – 710 400 – 1 894 400 = 1 974 400 сўм.

Жисмоний шахснинг 473 601 сўмдан 2 368 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-апрель ойлари учун ЖШДС суммаси:

(1 974 400 – 473 600) х 8,5% = 1 500 800 х 8,5% = 127 568 сўмга тенг.

Январь-март ойларида 101 388 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси:

127 568 – 101 388 = 26 180 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(1 974 400 – 473 600) х 1% = 1 500 800 х 1% = 15 008 сўмни ташкил этади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 11 928 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 3 080 сўмни (15 008 – 11 928) ташкил қилади.

Бюджетга:

26 180 – 3 080 = 23 100 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

900 000 х 7% = 63 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

900 000 – 26 180 – 63 000 = 810 820 сўм олади.

 

9-ВАЗИЯТ. Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига кўра фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

Ходимнинг январь-апрель ойларидаги меҳнатига ойига 1 000 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 4 000 000 сўмни (1 000 000+ 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000) ташкил қилади. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2014–2015 ўқув йилида ўғлининг институтда ўқиши учун 2 100 000 сўм миқдорида ҳақ тўлади, мазкур маблағлар январь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади.

Ходимнинг аризасига биноан ўқиш учун тўланган ҳақни сўндиришга унинг даромадларидан ҳар ойда 350 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди. Январь-апрель ойлари учун солиқ солинадиган даромад 2 600 000 сўмга (4 000 000 – (350 000 х 4) = 4 000 000 – 1 400 000) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз ҳамда унга 0% ва 8,5%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммаларини қўшиш орқали январь-апрель ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

(2 600 000 – 2 368 000) х 17% + 161 024 = 232 000 х 17% + 161 024 = 39 440 + 161 024 = 200 464 сўм.

Январь-март ойларида 150 348 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси:

200 464 – 150 348 = 50 116 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(2 600 000 – 473 600) х 1% = 2 126 400 х 1% = 21 264 сўмни ташкил этади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 15 948 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 5 316 сўмни (21 264 – 15 948) ташкил қилади.

Бюджетга:

50 116 – 5 316 = 44 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 7% = 70 000 сўмга тенг.

Солиқ, мажбурий ажратмалар ва ўқиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар чегирилганидан кейин ходимга:

1 000 000 – 50 116 – 70 000 – 350 000 = 529 884 сўм иш ҳақи тўланади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

10-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

 Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган тақдирда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

а) Ўриндош ходимга январь-апрель ойларида ойига 550 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 2 200 000 сўмни (550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000) ташкил қилади. У Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

2 200 000 сўм 2 368 000 сўмдан ошмаганлиги сабабли, 473 600 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, қолган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-апрель ойлари учун ЖШДС суммаси:

(2 200 000 – 473 600) х 8,5% = 1 726 400 х 8,5% = 146 744 сўмга тенг.

Январь-март ойларида 110 058 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси:

146 744 – 110 058 = 36 686 сўмга тенг.

Январь-апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади:

(2 200 000 – 473 600) х 1% = 1 726 400 х 1% = 17 264 сўм.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 12 948 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 4 316 сўмни (17 264 – 12 948) ташкил қилади.

Апрель ойи учун бюджетга:

36 686 – 4 316 = 32 370 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари апрель ойидаги жами иш ҳақидан ҳисоблаб ўтказилади:

550 000 х 7% = 38 500 сўм.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим:

550 000 – 36 686 – 38 500 = 474 814 сўм иш ҳақи олади.

б) Ўриндош ходимга январь-апрель ойларида 550 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 2 200 000 сўмни (550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000) ташкил қилади. У бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 2 368 000 сўмдан ошмаслигига қарамай (473 600 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан ошган қисмига – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади), ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-апрель ойлари учун ЖШДС суммаси:

2 200 000 х 23% = 506 000 сўмга тенг.

Январь-март ойларида 379 500 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси 126 500 сўмга (506 000 – 379 500) тенг.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь-апрель ойларида уларнинг суммаси:

2 200 000 х 1% = 22 000 сўмни ташкил қилади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 16 500 сўм ўтказилган. Апрель ойи учун ажратмалар 5 500 сўмни (22 000 – 16 500) ташкил қилади.

Бюджетга 121 000 сўм (126 500 – 5 500) ЖШДС ўтказилади.

Суғурта бадаллари апрель ойидаги жами иш ҳақига ҳисоблаб ёзилади:

550 000 х 7% = 38 500 сўм.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим:

550 000 – 126 500 – 38 500 = 385 000 сўм иш ҳақи олади.

 

11-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2270-сон Қарорга 26-илова).

 Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

 Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 8,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Кодекснинг 181-моддаси).

 ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадларига суғурта бадаллари солинмайди (Кодекснинг 306-моддаси).

Ходимнинг январь-апрель ойларидаги меҳнатига ойига 500 000 сўмдан тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 2 000 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 180 000 сўмни (3 000 х 60) ташкил этади. У ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

800 000 х 8,5% = 68 000 сўм.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 2 000 000 сўм 2 368 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 473 600 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, 473 601 сўмдан 2 000 000 сўмгача бўлган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(2 000 000 – 473 600) х 8,5% = 1 526 400 х 8,5% = 129 744 сўм.

Январь-март ойларида 97 308 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси:

129 744 – 97 308 = 32 436 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда меҳнат ҳақи тарзидаги солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади. Йил бошидан улар:

(2 000 000 – 473 600) х 1% = 1 526 400 х 1% = 15 264 сўмни ташкил қилади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 11 448 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 3 816 сўмни (15 264 – 11 448) ташкил қилади.

Апрель ойи учун бюджетга (ижара ҳақидан ЖШДСни ҳисобга олган ҳолда):

32 436 – 3 816 + 68 000 = 96 620 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

500 000 х 7% = 35 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва суғурта ажратмалари ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

500 000 + 800 000 – 32 436 – 68 000 – 35 000 = 1 164 564 сўм тўланади.

 

12-ВАЗИЯТ. Янги ишга қабул қилинган, илгари бошқа корхонада ишлаган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 Кодекснинг 186-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ йил мобайнида асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда, жисмоний шахс жорий йилда ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган ЖШДС суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар тақдим этиши шарт. Маълумотнома ёки СТИР (шунингдек ШЖБПҲ рақами – агар очилган бўлса) тақдим этилмаган тақдирда, ЖШДС энг юқори ставкада ушлаб қолинади. Мазкур ҳужжатлар кейинчалик тақдим этилган тақдирда, илгариги асосий иш жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Февраль ойида янги ходим ишга қабул қилинди. Унга 600 000 сўм иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди. Февраль-апрель ойларидаги унинг иш ҳақи 1 800 000 сўмни (600 000 + 600 000 + 600 000) ташкил қилади. Апрель ойида у бухгалтерияга СТИР ва аввалги асосий иш жойидан маълумотномани топширди, унга кўра ходим январь ойида 450 000 сўм даромад олган ва ундан 28 186 сўм ЖШДС ушлаб қолинган ҳамда ШЖБПҲга 3 316 сўм ўтказилган.

Янги ишга қабул қилинган ходимнинг февраль-март ойларидаги 1 200 000 сўм даромадидан энг юқори ставкада солиқ – 276 000 сўм ушлаб қолинган. Апрель ойида у зарур ҳужжатларни топширганлиги боис ЖШДС қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Январь-апрель ойларидаги солиқ солинадиган даромад:

450 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 = 2 250 000 сўмни ташкил қилади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 2 250 000 сўм 2 368 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 473 600 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, 473 601 сўмдан 2 250 000 сўмгача бўлган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(2 250 000 – 473 600) х 8,5% = 1 776 400 х 8,5% = 150 994 сўм.

Январь-март ойларида 304 186 сўм (28 186 + 276 000) ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси:

150 994 – 304 186 = – 153 192 сўмга тенг (ЖШДС бюджетдан қайтарилиши лозим).

Февраль-март ойларида жами тўланган суммага жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқнинг энг юқори ставкаси (23%) бўйича солиқ солинганлиги боис ШЖБПҲга бадалларни (ҳисобланган иш ҳақидан 1%) ҳисоблаб ёзиш учун ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирмаган ҳолда, жами даромад суммаси олинади. Маълумотнома тақдим этилганидан кейин ноль ставкаси бўйича солиқ олинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари)ни чегириш февраль-март ойлари учун ҳам қўлланади. Январь-апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(2 250 000 – 118 400 х 4) х 1% = (2 250 000 – 473 600) х 1% = 1 776 400 х 1% = 17 764 сўмга тенг.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 15 316 (3 316 + 12 000) сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 2 448 сўмни (17 764 – 15 316) ташкил қилади.

Бюджетдан:

153 192 – 2 448 = 150 744 сўм ЖШДС қайтарилиши керак.

Суғурта бадаллари суммаси:

600 000 х 7% = 42 000 сўмга тенг.

Ходим:

600 000 + 150 744 – 42 000 = 708 744 сўм иш ҳақи олади.

 

13-ВАЗИЯТ. ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

 Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ Халқ банкидаги ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа солиқ солинадиган даромадлар суммасига ЖШДС солинмайди.

Февраль ойида йил бошидан ишламаган янги ходим ишга қабул қилинди. Унга ойига 700 000 сўм иш ҳақи белгиланди. Ходимнинг йил бошидан жами даромади 2 100 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилади. У бухгалтерияга СТИР топширди ва унинг иш ҳақидан 300 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

2 100 000 – (300 000 х 3) = 1 200 000 сўм.

Февраль-апрель ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 1 200 000 сўм 2 368 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 473 600 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан юқори суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(1 200 000 – 473 600) х 8,5% = 726 400 х 8,5% = 61 744 сўм.

Февраль-март ойларида 37 808 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси:

61 744 – 37 808 = 23 936 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади:

(1 200 000 – 473 600) х 1% = 726 400 х 1% = 7 264 сўм.

Февраль-март ойларида ШЖБПҲга 4 448 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 2 816 сўмни (7 264 – 4 448) ташкил қилади.

Бюджетга:

23 936 – 2 816 = 21 120 сўм ЖШДС ўтказилади.

Ходимнинг жами иш ҳақига (700 000 сўмга) мажбурий суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилади:

700 000 х 7% = 49 000 сўм.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадаллар чегирилгандан кейин ходимга:

700 000 – 23 936 – 49 000 – 300 000 = 327 064 сўм тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз
Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.
 

 

*Январь ойи учун Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоб услубияти «СБХ»нинг 20.01.2015 йилдаги 3 (1067)-сонида, февраль ойи учун 24.02.2015 йилдаги 8 (1072)-сонида, март ойи учун 24.03.2015 йилдаги 12 (1076)-сонида чоп этилган.

Прочитано: 2668 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика