Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 17 / Ҳафта саволи

ЯИТ: 4-иловага мувофиқ июлда ҳисобот берасиз

МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 28.01.2015 йилда 2439-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан солиқ ҳисоботи шаклларига тузатишлар киритилди.

Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шакллари (2439-сон Қарорга 10-илова) Ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумот (ЯИТ ҳисоб-китобига 4-илова) билан тўлдирилди.

Мазкур илова ҳозиргача ДСҚнинг otchet.soliq.uz сайтидаги солиқ ҳисоботи шакллари рўйхатида келтирилмаган.

Мазкур иловани қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун жарима жазоси қўлланадими?

Бухгалтер.

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали юборилган мурожаатни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилди:

– Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 31.12.2014 йилдаги 93 ва 2015-1-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» қарорига (28.01.2015 йилдаги 2439-2-сон) мувофиқ Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби 4-сон янги илова – Ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумот билан тўлдирилди. 4-сон иловага берилган изоҳга кўра мазкур Маълумотни солиқ тўловчилар қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатлардан бошлаб тўлдирадилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2015 йилдаги «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 90-сон Қарорига мувофиқ белгиланишича, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари суммалари тўғрисидаги маълумотлар ҳар бир жисмоний шахс бўйича иш берувчилар томонидан солиқ органларига фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи таркибида белгиланган тартибда тақдим этилади, ҳисобот бериш:

2015 йилнинг биринчи ярим йиллигидан — Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича;

2016 йилнинг биринчи чорагидан — Ўзбекистон Республикасининг қолган барча ҳудудлари бўйича бошланади.

Юқорида айтилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилишингизни сўраймиз.

 

Молия вазири ўринбосари

М.МИРЗАЕВ.

Прочитано: 3479 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика