Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 17 / Нархни тартибга солиш

Нархни ўзингиз белгиланг

Хусусий корхонамиз қурилиш материаллари (тротуар плиткаси, профнастил ва бошқалар) ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхонамиз ишлаб чиқарадиган маҳсулот нархлари давлат томонидан тартибга солинадими?

ХК директори.

 

– Вазирлар Маҳкамасининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Қарорининг (28.10.2010 йилдаги 239-сон) 1-бандида белгиланишича, қуйидагилар давлат томонидан тартибга солиниши керак:

 Товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига ва Табиий монополиялар субъектлари давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар (тарифлар);

 давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда белгиланадиган айрим товарларга нархлар (тарифлар);

 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан нархларни тартибга солувчи орган томонидан тартибга солиниши назарда тутилган айрим товарларга нархлар (тарифлар);

 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан белгиланадиган айрим товарларга нархлар (тарифлар);

 марказлаштирилган капитал қўйилмалар ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектлари қиймати.

Хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи товарининг улуши:

1) 50 ва ундан ортиқ фоизни ташкил этса;

2) 35 фоиздан 50 фоизгача ҳажмда бўлиб, бунда қуйидаги шартлар:

хўжалик юритувчи субъектнинг товар бозоридаги улуши камида бир йил мобайнида барқарор бўлиб туриши;

товар бозорида бошқа хўжалик юритувчи субъектларга (рақобатчиларга) тегишли улушларнинг нисбий миқдорда бўлиб туриши;

ушбу бозорга янги хўжалик юритувчи субъектларнинг (рақобатчиларнинг) киришига имконият бўлиши шартлари белгиланган бўлса, шу хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг мавқеи устун мавқе деб эътироф этилади.

Товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг (шахслар гуруҳининг) устун мавқеи мавжудлигини монополияга қарши орган белгилайди. Унинг ўзи тегишли Давлат реестрини юритади. Товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш ҳамда Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида низомнинг1 (бундан кейин – Низом) 13-бандига мувофиқ товар бозорини ўрганишда монополияга қарши орган юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек давлат органларидан бозорда хўжалик юритувчи субъектнинг (шахслар гуруҳининг) устун мавқеи мавжудлигини белгилаш учун зарур ахборотни сўраб олади.

Хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳининг товар бозоридаги устун мавқеи мавжудлигини белгилашда аввал товар бозорининг чегаралари (бир-бирининг ўрнини босадиган товарларни ҳисобга олган ҳолда) ва хўжалик юритувчи субъектнинг бозордаги улуши белгиланади.

Товар бозоридаги бозор улуши – хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи ишлаб чиқарган товарни реализация қилиш ҳажмининг мазкур товар бозорининг барча иштирокчилари томонидан унинг чегаралари доирасида уни реализация қилиш суммар ҳажмига нисбатидир. Бозор улуши хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳининг муайян товар бозоридаги савдо-сотиқлар ҳажмининг умумий ҳажмидаги иштирокини ифодаловчи кўрсаткич ҳисобланади ва камида бир йиллик давр учун белгиланади.

Товар бозорида бозорлар улушларини ҳисоблаб чиқиш учун ҳисоб-китобга товарларни реализация қилиш кўрсаткичлари асосан натура ифодасида, хизматлар бозорида эса – қиймат шаклида қабул қилинади. Натура ифодасидаги тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлмаганда қиймат шаклидаги маълумотлар қабул қилинади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг бозор улуши қуйидаги формула бўйича аниқланади:

БУ = Vo x 100 / Vp, бу ерда:

БУ – хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг бозор улуши;

Vo – товар бозори ҳудудида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг товарни (шу жумладан, бир-бирининг ўрнини босадиган товарни) реализация қилиш ҳажми;

Vp – қуйидаги тарзда ҳисобланадиган товар бозорининг миқдори:

Vp = Vo1 + Vo2 + ... + Von + Vи, бу ерда:

Vo1 – Von – товар бозори ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товарларни (шу жумладан, ўзаро алмашинадиган товарларни) реализация қилиш ҳажми;

– товар бозори ҳудудида импорт товарини (шу жумладан, бир-бирининг ўрнини босадиган товарни) реализация қилиш ҳажми.

 

1-МИСОЛ. «Альфа» МЧЖ «Сигма» товарини ишлаб чиқаради. Республикада худди шундай ёки бир-бирининг ўрнини босадиган товарни ишлаб чиқариш билан «Бета» МЧЖ ва «Гамма» ХК ҳам шуғулланади. Бундан ташқари, ушбу товарни ўз истеъмоли учун импорт қиладиган бир қатор майда хўжалик юритувчи субъектлар мавжуд. Юқорида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектларнинг молия, статистика ва божхона ҳисоботлари маълумотларига кўра «Альфа» МЧЖ 2014 йил якунлари бўйича кўрсатилган товарнинг 500 минг бирлигини, «Бета» МЧЖ 150 минг бирлигини, «Гамма» ХК 120 минг бирлигини ишлаб чиқарди ва реализация қилди. Бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан худди шундай товарнинг 130 минг бирлиги импорт қилинган. «Альфа» компаниясининг «Сигма» маҳсулоти бўйича бозор улуши 2014 йилда:

БУ = [500 000 / (500 000 + 150 000 + 120 000 + 130 000)] х 100 = (500 000 / 900 000) х 100 = 56,5%ни ташкил этади.

 

1-мисол шартларидан келиб чиқилганда, «Альфа» МЧЖ «Сигма» товарларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича товар бозорида устун мавқени эгаллайди.

Шуни таъкидлаш лозимки, Низомнинг 12-бандига кўра тегишли товар бозорида товарнинг аниқ турига ўхшаш бўлмаган янги товар ишлаб чиқариш билан биринчи марта бозорга кираётган хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи 2 йил мобайнида эътироф этилмайди.

 

2-МИСОЛ. «Темирбетон» компанияси 2014 йилда қурилиш тармоғида фойдаланиладиган базальт арматурасини ишлаб чиқариб, реализация қила бошлади. Базальт арматураси Ўзбекистон товар бозорида бозорга биринчи марта кирган, намунаси бўлмаган муайян турдаги товар ҳисобланди.

«Темирбетон» компаниясидан ташқари 2014 йилда ҳеч ким базальт арматурасини ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш билан шуғулланмаган.

 

Бинобарин, «Темирбетон» компанияси 2014 ва 2015 йиллар натижалари бўйича товар бозорида базальт арматураси товари бўйича устун мавқени эгаллаган хўжалик юритувчи субъект деб эътироф этилмайди.

Шу тариқа, агар корхонангиз товар бозорида устун мавқени эгалламаган бўлса (яъни тегишли Давлат реестрида қайд этилган бўлмаса) ёки давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига улар ваколатлари доирасида маҳсулотингиз нархини белгилаш ҳуқуқи берилмаган, шунингдек ҳукумат қарорларида корхонангиз ишлаб чиқарган товарларга нарх (тариф)лар белгилаш назарда тутилмаган бўлса, ўз маҳсулотингизга эркин (шартномавий) нархларни мустақил равишда белгилашга ҳақлисиз.

Товар бозорларида устун мавқени эгаллаган товарлар ва хизматларга давлат белгилайдиган нархлар (тарифлар)нинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни Молия вазирлигининг расмий сайтида топиш мумкин.

 

1ВМнинг 20.08.2013 йилдаги «Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 230-сон қарорига 1-илова.

Ҳамза ТЎХСАНОВ,

Молия вазирлиги Нарх белгилаш йиғма бошқармасининг бошлиқ ўринбосари. 

Прочитано: 2518 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика