Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги
ММ/04-01-32-14/231/214-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси
16/1-4061-сон
2015 йил 3 март
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2270-сон Қарорининг 10-2-иловасига мувофиқ, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, шу жумладан микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловининг 2015 йилги ставкалари тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги Қарорига мувофиқ улгуржи ҳамда улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи савдо корхоналари (улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари бундан мустасно) учун 2015 йилги ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 5 фоиз миқдорида этиб тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандига мувофиқ, товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш чакана савдо корхоналари томонидан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида амалга оширилиши мумкин. Бунда товарлар сотилишини ҳисоблаб чиқиш ҳар бир ой бўйича алоҳида амалга оширилади. Товарларни олдинги ойлар ҳисобига сотишга йўл қўйилмайди.
Чакана савдо корхоналарига товарларни товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизидан ортиқча нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича фақат ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари (болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифат муассасалари)га сотишга рухсат берилади.
Чакана савдо корхоналари томонидан товарларни юридик шахсларнинг корпоратив пластик карточкалари бўйича сотиш мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошида назарда тутилган чеклашларсиз амалга оширилиши мумкин.
Шундай тартиб Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонунини ҳисобга олган ҳолда истеъмол кредити ҳисобидан товарларни реализация қилишга ҳам татбиқ этилади.
Шунга кўра, агар чакана савдо корхонаси нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича товарлар реализациясини қонунчиликда назарда тутилган чеклашлар доирасида амалга оширса, улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш лицензиясини олиш талаб этилмайдиган мазкур товар айланмасига солиқ солиш мақсадида чакана савдо сифатида қаралади ва унга чакана савдо корхоналари учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкалари бўйича солиқ солинади.
Бунда юқорида келтирилган нормалар фақат тегишли мезонларга жавоб бериши, яъни назорат-касса машиналари ва ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланган турғун савдо шохобчалари орқали реализацияни амалга ошириши, нақд пул тушумини инкассация қилиш учун шартномага эга бўлиши лозим бўлган чакана савдо корхоналарига татбиқ этилади.
Чакана савдо корхонаси нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича товарлар реализациясини қонунчиликда назарда тутилган чеклашлардан ортиқ миқдорда амалга оширган тақдирда нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича амалга оширилган жами реализация улгуржи савдо ҳисобланиб, уни амалга ошириш учун лицензия талаб этилади. Бунда мазкур юридик шахсга солиқ солиш мақсадида улгуржи-чакана савдони амалга оширувчи корхона сифатида қаралади ва 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб тўлиқ ҳисобот (солиқ) давридаги тўлиқ товар айланмасига улгуржи ҳамда улгуржи-чакана савдони амалга оширувчи корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкаси қўлланилади (солиқ солинадиган базага нисбатан 5 фоиз).
Ойлик товар айланмасининг умумий ҳажмини аниқлаш ва савдо корхоналарига солиқ солиш юзасидан шартли мисоллар қуйида келтирилган.
Молия вазири ўринбосари
М.МИРЗАЕВ.
ДСҚ раиси ўринбосари
О.РУСТАМОВ.
МВ ва ДСҚнинг 2015 йил 3 мартдаги ММ/04-01-32-14/231/214, 16/1-4061-сон қўшма хатига
1-ИЛОВА
1-шартли мисол. Тошкент шаҳрида жойлашган юридик шахс чакана савдони амалга оширади ва воситачилик шартномаси бўйича воситачилик хизматларини кўрсатади. 2015 йилнинг I чораги якунлари бўйича қуйидаги кўрсаткичларга эга:
(минг сўм)
|
Кўрсаткичлар
|
2014 йилнинг декабрь ойи учун сумма
|
2015 йил I чораги учун
|
||||||
жами
|
январь
|
февраль
|
март
|
||||||
сумма
|
Ўтган ой учун товар айланмасининг умумий ҳажмидаги улуш
|
сумма
|
Ўтган ой учун товар айланмасининг умумий ҳажмидаги улуш
|
сумма
|
Ўтган ой учун товар айланмасининг умумий ҳажмидаги улуш
|
||||
1
|
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан олинган тушум
|
5 000,0
|
8 155,0
|
X
|
X
|
X
|
X
|
X
|
X
|
2
|
Товар айланмасининг ҳажми – жами шу жумладан: |
4 100,0
|
6 905,0
|
3 500,0
|
X
|
1 580,0
|
X
|
1 825,0
|
X
|
нақд пулга (жисмоний шахсларнинг пластик карталари ва истеъмол кредитини ҳисобга олган ҳолда)
|
2 500,0
|
4 085,0
|
2 320,0
|
X
|
790,0
|
X
|
975,0
|
X
|
|
нақд пулсиз ҳисоб-китоб (корпоратив пластик карталарни ҳисобга олган ҳолда)
|
1 600,0
|
2 820,0
|
1 180,0
|
X
|
790,0
|
X
|
850,0
|
X
|
|
улардан:
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
ижтимоий соҳа муассасаларига (пластик карталарни ҳисобга олмаган ҳолда)
|
1 000,0
|
1 550,0
|
700,0
|
X
|
350,0
|
X
|
500,0
|
X
|
|
бошқа истеъмолчиларга (пластик карталарни ҳисобга олмаган ҳолда)
|
400,0
|
870,0
|
380,0
|
9,3% (380 / 4 100 x 100)
|
340,0
|
9,7% (340 / 3 500 x 100)
|
150,0
|
9,5% (150 / 1 580 x 100)
|
|
3
|
Воситачилик шартномаси бўйича воситачилик хизматларини кўрсатганлик учун олинган ҳақ
|
900,0
|
1 250,0
|
X
|
X
|
X
|
X
|
X
|
X
|
2015 йилнинг I чорагидаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда, мазкур корхона нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича товарлар реализациясини қонунчиликда назарда тутилган чеклашлар доирасида (ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида) амалга оширмоқда ва бунда тўлиқ товар айланмасига (6 905 минг сўм) солиқ солиш мақсадида чакана савдо корхоналари учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкаси (солиқ солинадиган базага нисбатан 4 фоиз) қўлланилади.
МВ ва ДСҚнинг 2015 йил 3 мартдаги ММ/04-01-32-14/231/214, 16/1-4061-сон қўшма хатига
2-ИЛОВА
2-шартли мисол. Тошкент шаҳрида жойлашган юридик шахс чакана савдони амалга оширади ва воситачилик шартномаси бўйича воситачилик хизматларини кўрсатади. 2015 йилнинг I чораги якунлари бўйича қуйидаги кўрсаткичларга эга:
(минг сўм)
|
Кўрсаткичлар
|
2014 йилнинг декабрь ойи учун сумма
|
жами
|
2015 йил I чораги учун
|
|||||
январь
|
февраль
|
март
|
|||||||
сумма
|
Ўтган ой учун товар айланмасининг умумий ҳажмидаги улуш
|
сумма
|
Ўтган ой учун товар айланмасининг умумий ҳажмидаги улуш
|
сумма
|
Ўтган ой учун товар айланмасининг умумий ҳажмидаги улуш
|
||||
1
|
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан олинган тушум
|
5 500,0
|
8 225,0
|
X
|
X
|
X
|
X
|
X
|
X
|
2
|
Товар айланмасининг ҳажми - жами шу жумладан: |
4 100,0
|
6 975,0
|
3 520,0
|
X
|
1 580,0
|
X
|
1 875,0
|
X
|
нақд пулга (жисмоний шахсларнинг пластик карталари ва истеъмол кредитини ҳисобга олган ҳолда)
|
2 500,0
|
3 880,0
|
2 320,0
|
X
|
585,0
|
X
|
975,0
|
X
|
|
нақд пулсиз ҳисоб-китоб (корпоратив пластик карталарни ҳисобга олган ҳолда)
|
1 600,0
|
3 095,0
|
1 200,0
|
X
|
995,0
|
X
|
900,0
|
X
|
|
улардан:
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
ижтимоий соҳа муассасаларига (пластик карталарни ҳисобга олмаган ҳолда)
|
1 000,0
|
1 750,0
|
700,0
|
X
|
450,0
|
X
|
600,0
|
X
|
|
бошқа истеъмолчиларга (пластик карталарни ҳисобга олмаган ҳолда)
|
400,0
|
945,0
|
400,0
|
9,8% (400 /4 100 x 100)
|
345,0
|
9,8% (345 / 3 520 x 100)
|
200,0
|
12,7% (200 / 1 580 x 100)
|
|
3
|
Воситачилик шартномаси бўйича воситачилик хизматларини кўрсатганлик учун олинган ҳақ
|
1 400,0
|
1 250,0
|
X
|
X
|
X
|
X
|
X
|
X
|
2015 йилнинг I чорагидаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда, мазкур корхона нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича товарлар реализациясини қонунчиликда назарда тутилган чеклашлардан ортиқ миқдорда амалга оширмоқда, солиқ солиш мақсадида юридик шахсга улгуржи-чакана савдони амалга оширувчи корхона сифатида қаралади ва 2015 йилнинг I чораги учун тўлиқ товар айланмасига (6 975 минг сўм) нисбатан улгуржи-чакана савдо корхоналари учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкаси (солиқ солинадиган базага нисбатан 5 фоиз) қўлланилади. Бунда мазкур ставка тўлиқ 2015 йил мобайнида қўлланилади.