Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 17 / Почта қутиси

Етказиб берувчини тўғри танланг

Ўртоғим Бокудан менга оғирлиги 1,5 кг дан кўп бўлмаган мебель қирралари солинган почта жўнатмасини юбормоқчи. Уни ташишда ҳеч қандай хавф йўқ, бошқа муаммоларни ҳам туғдирмайди. Унга Ўзбекистонга кейинги 2 ой ичида жўнатилган барча посилкаларни божхонамиз қайтарганлигини айтишибди. Ҳақиқатан ҳам шундайми, бу ҳол нима билан боғлиқ? Нима учун оғирлиги бор-йўғи 1,5 кг бўлган мебель қирралари сингари майда нарсани қабул қилиб, олувчига бериш мумкин эмас? Бизда қандай нарсаларни жўнатиш тақиқланган?

А.Сулаймонов,

пенсионер.

 

– Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига1 (бундан кейинҚоидалар) 3-иловага кўра халқаро почта, курьерлик жўнатмаларида қуйидагиларнинг жўнатилиши тақиқланган:

а) ўқотар, сигналли, пневматик, газли қуроллар, ўқ-дорилар, совуқ қурол (жумладан, отиладиган), электрошок қурилмалари ва учқунли разрядниклар, шунингдек ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, жиҳозланмаган портлаш қурилмалари ва ўқ-дорилар, шу жумладан, жиҳозланмаган гранаталар, снарядлар ва бошқа ўхшаш предметлар, шунингдек шундай қурилмалар ва предметларнинг муляжлари;

б) гиёҳвандлик воситалари, психотроп, кучли таъсир этадиган, радиоактив, портлайдиган, заҳарли, ўювчи, осон алангаланадиган ва бошқа хавфли моддалар;

в) Ўзбекистон Республикасининг пул белгилари ва хорижий валюта (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва унинг муассасалари томонидан юбориладиганларидан ташқари);

г) ахлоқсизлик ёки бузуқлик хусусиятидаги предметлар;

д) контрафакт ва қароқчилик предметлари;

е) олиб кириш ёки муомалада бўлиши тайинланган мамлакатда тақиқланган предметлар (халқаро почта жўнатмалари учун);

ж) ўзининг хусусиятига ёки ўровланишига кўра, почта ходимлари ёки оддий аҳоли учун хавф туғдириши, бошқа жўнатмаларни ва почта ускунасини ифлос қилиши ёки бузиши мумкин бўлган предметлар;

з) жорий ва шахсий ёзишма мазмунидаги ҳужжатлар, шунингдек жўнатувчи ва олувчи бўлмаган шахслар ёки улар билан яшовчи шахслар алмашинадиган оддий ва буюртма хатлар, почта варақчалари ва бандероллар;

и) тирик ҳайвонлар.

Мебель қирралари ушбу рўйхатга киритилмаган. Бинобарин, ўртоғингиз уни бандероль қилиб бемалол юбориши мумкин. Бунда у шуни билиши лозимки, Қоидаларга 1-иловага кўра, бандерол ўрамдаги ўлчамлари: узунлиги, эни ва қалинлиги йиғиндиси – энг кўп 900 мм дан, энг катта ўлчам 2 мм оғиш билан, 600 мм дан ошмаслиги керак. Ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси – 1 040 мм дан, шу билан бирга энг катта диаметри 2 мм оғиш билан, 900 мм дан ошмаслиги керак. Энг кам: 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси – 170 мм дан, шу билан бирга энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги керак.

Почта жўнатмалари қайтарилишига келсак, январь ойининг бошида ДБҚ матбуот хизмати Давлат божхона қўмитаси жисмоний шахслар манзилига келиб тушадиган товарларнинг божхона расмийлаштирувини тўхтатмаганлигини маълум қилди. Божхона кодексининг 14-моддасига мувофиқ жисмоний шахслар нотижорат мақсадлари учун мўлжалланган товарларни божхона чегараси орқали қонун ҳужжатларида назарда тутилган соддалаштирилган, имтиёзли тартибда олиб ўтишлари мумкин.

Олиб ўтишнинг имтиёзли тартиби Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бож олинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрларида2 назарда тутилган, улар Президентнинг «Жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарларини олиб киришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (1.06.2009 йилдаги ПҚ-1118-сон) мувофиқ белгиланган. Бироқ у республикадан ташқаридан жисмоний шахслар манзилига келиб тушадиган халқаро почта жўнатмаларигагина татбиқ этилади. Бошқа барча халқаро келиб тушишлар (шу жумладан курьерлик жўнатмалари) божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзларни қўлламасдан расмийлаштирилади. Эҳтимол, қайтарилган посилкаларни курьерлик хизматлари етказиб бергандир. Айни шу сабабли уларнинг олувчилари товарлар импортида тўланадиган барча божхона тўловларини тўлашлари керак эди. Бундан ташқари, Қоидалар V бобининг 3-параграфига кўра, курьерлик жўнатмаси жўнатувчининг манзили бўйича адресат курьерлик жўнатмасини олишдан воз кечганда қайтарилиши мумкин.

 

1ЎзААА бош директорининг АВ томонидан 18.04.2011 йилда 2219-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2МВ ва ДББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

 

Экспорт-импорт операциялари бўйича 402 мингдан ортиқ БЮД ёки уларнинг 98,7%и 2014 йилда электрон шаклда тақдим этилган.

 

Божхона қоидабузарликларининг 850 дан ортиқ ҳолати электрон декларациялаш дастури ёрдамида бартараф этилган.

 

2014 йил учун ташқи савдо контрактлари ва битимлари умумий сонининг 40%и ИДХЯ портали орқали электрон шаклда маълумотларни киритиш воситасида рўйхатдан ўтказилган.

Прочитано: 2060 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика