Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 17 / Статистика ҳисоботи

Статистика: идоравий тизимлар интеграциялашади

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этишда статистика тизими муҳим аҳамият касб этади. Бу маълумотлар, ўз навбатида, барча соҳаларни комплекс ривожлантириш, янги тараққиёт марраларини белгилашга хизмат қилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси мазкур йўналишда самарали фаолият олиб бормоқда. Тизимда тезкорлик, аниқлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда фойдаланувчилар учун янада кенг қулайликлар яратиш мақсадида хизмат кўрсатиш турлари кенгайиб ва такомиллашиб бормоқда.

Давлат статистика қўмитасида такомиллаштирилган статистика кузатувлари тизимини жорий этиш орқали фойдаланувчиларнинг сифатли статистик ахборотларга бўлган эҳтиёжлари янада тўлиқ қондирилишини таъминлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида шу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Соҳада 2015 йилдан бошлаб бизнес учун қулай бўлган маълумотлар йиғиш тизими жорий этилди. Яъни кичик тадбиркорлик субъектлари давлат статистика ҳисоботини эндиликда фақат йиллик асосда тақдим этади. Бунгача улар ҳар чоракда ҳисобот тақдим этиб келган. Йирик тадбиркорлик субъектлари эса жорий йилдан бошлаб ягона такомиллаштирилган шаклни тақдим этади. Улар аввал ҳар ойда бешталаб ҳисобот топширганини инобатга олсак, катта қулайлик яратилгани ойдинлашади.

 

Давлат статистика қўмитаси томонидан танланма кузатувлар тизими сезиларли даражада кенгайтирилди. Жорий йилда давлат статистика органлари томонидан иқтисодиётнинг турли тармоқларида 13 танланма кузатув ўтказилмоқда ва келгусида буни янада кўпайтириш кўзда тутилган.

Танланма кузатув маълумотларни тезкор таҳлил этишга хизмат қилувчи, статистик ахборотларни шакллантириш соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро меъёрларга мувофиқдир. Хусусан, 2015 йилдан бошлаб кичик корхоналар, микрофирмалар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳар чораклик танланма кузатувлари ўтказилаётир. Фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида эса йилига икки маротаба танланма кузатув ташкил этилади.

Давлат статистика ҳисоботларини электрон шаклда йиғиш автоматлаштирилган ахборот тизимининг жорий қилиниши бирламчи статистика ахборотларининг сифати ва ишончлилигини, уларни қабул қилиш ва қайта ишлаш тезкорлигини сезиларли даражада ошириш имконини берди. 2015 йилнинг январь ойидан бошлаб барча ҳисобот топширувчи субъектлар томонидан статистик ҳисоботларни юз фоиз электрон шаклда тақдим этилишига эришилди.

Статистик кузатувлар тизимини такомиллаштиришдаги кейинги қадамидоралараро интеграция ҳисобланади. Ҳозир мамлакатимизда «электрон ҳукумат» тизими фаол ривожланмоқда. Барча вазирлик ва идораларда ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси яратилмоқда. Шунга кўра, электрон жамият қуришда турли идоравий тизимларни интеграциялаш ҳал қилувчи роль ўйнайди. Бу борада 2015 йилдан бошлаб хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат статистика органларига молиявий ҳисобот топшириш талаб этилмайди. Чунки Давлат солиқ ва Давлат статистика қўмиталари ўртасида ташкилотлар молиявий ҳисоботларининг айрим кўрсаткичлари тўғрисида идоралараро маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган. Айни пайтда Адлия, Ички ишлар вазирликлари, Божхона, Солиқ қўмиталари ва бошқа идоралар билан ахборот тизимларини интеграциялаш устида иш олиб борилмоқда.

Статистик ахборотларни тақдим этиш тезкорлиги ва қулайлигини такомиллаштириш мақсадида статистик кўрсаткичлар маълумотлар базасини яратиш ва расмий сайтда жойлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда ва мазкур базани жорий йилнинг охиригача ишга тушириш режалаштирилган.

 

ЎзА
материали асосида.

Прочитано: 1971 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика