Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 10 / Сўнгги саҳифа

У қанча «чиройли» бўлса, шунча «оғирдир»!

Маҳмуда Муҳамедкаримова фаолиятини божхона органларида бошлаганига қарийб 20 йил тўлди. Ўтган йиллар давомида у Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг турли божхона постларида, Олий ҳарбий божхона институтида фаолият юритди. Сўнгги 5 йилдан буён у «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексида хизмат қилмоқда. Шу йиллар давомида қаҳрамонимиз – «Тошкент-АЭРО» ИБКнинг Валюта назорати гуруҳи катта инспектори Маҳмуда Муҳамедкаримова томонидан божхона постларида салкам 1 700 та ҳолатда ташқи иқтисодий фаолиятга оид божхона қоидабузарликлари фош қилинган. Бу шунчаки рақам эмас! Унинг замирида кучли салоҳият, катта тажриба ва тезкор қарор қабул қила олиш маҳорати ётибди!

– Дастлаб ота-онам божхоначи бўлишимга, елкамда погон тақиб юришимга қаршилик билдиришган, – деб эслайди у бундан йигирма йил олдинги тарихни. – Чунки ҳар қандай ота-она қизини тезроқ турмушга узатишни, яхши бир хонадоннинг оила бекаси бўлишини орзу қилади. Бироқ, кейинчалик ҳаётда ўз йўлимни топиб, хизматимни қадрлаганим учун ҳам ота-онам бу танловимга кўнишди, ҳозирда ҳар бир эришган ютуқларимдан улар фахрланишади.

– Офицер аёлнинг бошқа аёллардан фарқи нимада деб ўйлайсиз? 

– Офицер аёлми ёки эркакми, бу соҳанинг ўз масъулияти, залвори бор. Елкадаги погон қанчалик чиройли, бежирим кўринмасин, лекин унинг ўзига яраша оғир юки, ­яъни масъулияти бор. Офицер аёллар ўз зиммасидаги оғир хизмат масъулиятини қанчалик ҳис қилса, оиладаги масъулиятни икки карра чуқурроқ ҳис қилади деб ўйлайман.

Мамлакатимизда божхона органлари бошқа соҳалар каби тезкор ривожланиб бораётган тизимлардан ҳисобланади. Ҳозирги кундаги мавжуд шарт-шароитларни 15 йил олдинги имкониятларга тенглаштириб бўлмайди. Божхона органларида жорий қилинган автоматлаштирилган ахборот тизимлари зарур маълумотларни сониялар ичида таҳлил қилиш имкониятига эга, бу эса нафақат қисқа муддатда самарали божхона назоратини амалга ошириш, балки тадбиркорларга юқори савияда хизмат кўрсатиш имкониятини бермоқда. 

– Айни пайтда «Тошкент-Аэро» ИБКнинг хотин-қизлар қўмитасига ҳам раҳбарлик қилаётган экансиз. Бу йўналишда қийинчиликларга дуч келмаяпсизми?  

– Бу ишга яқинда киришдим. Бу катта ҳаётий тажрибани талаб қиладиган иш, албатта. Ҳам оиласини, ҳам касбини эплаётган аёлларга руҳан кўмак бера олиш уларнинг ҳар бирига индивудиал ёндашишни талаб этади. Буни қанчалик эплай олишимни эса вақт кўрсатади.

 

«Тошкент-Аэро» ИБК Ахборот хизмати катта инспектори
Ҳусен ТАНГРИЕВ тайёрлади.

Прочитано: 2323 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика