Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 10 / Божхона

Мутахассисни махсус институт тайёрлайди

Бугунги кунда «божхона декларанти» ихтисослиги жуда талабгир. Уни қаерда ўқиб-ўрганиш мумкинлигини айтсангиз. Бунинг учун нима қилиш зарур? Таълим олиш қанча туради? Қандай ҳужжатлар талаб этилади? Таълим олган шахс лицензия ёки сертификат оладими ва қанча муддатга?

А.Ли.

 

– Божхона кодексининг (БК) 7-моддасига кўра декларант – товарларни олиб ўтувчи, товарлар ва транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи, кўрсатувчи ва тақдим этувчи шахс ёки товар олиб ўтувчи шахс номидан иш олиб бораётган божхона брокери. Тегишинча, ҳар биримиз йўловчи декларациясини расмийлаштириб ва божхона назоратидан ўтиб, шу пайтда декларантга айланамиз. Қонун ҳужжатларида «божхона декларанти» тушунчаси мавжуд эмас.

Ўйлашимизча, сиз божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис тўғрисида сўраяпсиз. БКнинг 102-моддасига кўра у Давлат божхона қўмитаси томонидан берилган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатига эга бўлган, Ўзбекистоннинг юридик шахси-декларант билан меҳнат шартномаси тузган ва шу декларант номидан божхона расмийлаштируви бўйича ҳаракатларни амалга оширадиган Ўзбекистон Республикасининг жисмоний шахсидир.

Унинг фаолияти Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис тўғрисида низом (ДБҚнинг АВ томонидан 15.09.2003 йилда 1272-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) билан тартибга солинади. Айни у, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис, товарларни божхона орқали олиб ўтишда уларни кузатиб бориш, лозим ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича амалий хизматлар кўрсатиб, БЮДдаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ТИФ иштирокчисининг божлар ва бошқа йиғимларни тўлаши учун божхона органлари олдида жавобгар бўлади.

 

ОҲБИда ЎҚИТИШАДИ

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис бўлишни хоҳловчи шахс ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлиши, шунингдек ташкилотларда ташқи иқтисодий фаолият мутахассиси сифатида камида 1 йил ишлаши керак. Ушбу талабларга жавоб берувчи шахс Олий ҳарбий божхона институти (ОҲБИ) базасида курс ўташ учун ҳужжатларни топшириши мумкин. Унинг дастурида божхона ҳуқуқи, божхона иши, ташқи иқтисодий фаолият ва уни давлат томонидан тартибга солиш бўйича машғулотлар цикллари назарда тутилади. Бундан ташқари, курсантларни ахборотга автоматик ишлов бериш воситаларидан фойдаланишга ўргатадилар. Тайёргарликдан кейин талабгор малака имтиҳонини топшириши керак, у оғзаки ва ёзма шаклларда ёки компьютерда тест синови ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Имтиҳонни ДБҚ раиси тасдиқлаган, ДБҚ ва ОҲБИ ходимларидан иборат бўлган комиссия қабул қилади.

 

Маълумот учун! Қониқарсиз баҳо олган талабгор таълим тугаган санадан бошлаб 1 йил мобайнида 1 марта имтиҳонни қайта топшириш ҳуқуқига эгадир. Бунинг учун у штатида бўлган юридик шахс навбатдаги имтиҳонга камида 15 кун қолганда ДБҚга ёзма равишда мурожаат қилиши керак.

Имтиҳон қайта топширилгандан кейин қониқарсиз баҳо олинган тақдирда талабгор малака аттестатини олиш учун умумий асосларда мутахассисни ўқитиш тўлиқ курсини ўтиши керак.

 

Тегишли билимлар ва тажриба мавжуд бўлганда талабгор махсус тайёргарликсиз (экстерн билан) малака имтиҳонини топширишга ҳақлидир. Бунинг учун у штатида бўлган юридик шахс бўлғуси имтиҳонга камида 15 кун қолганда ДБҚга ёзма равишда мурожаат қилиши керак. Аризага қуйидагилар илова қилиниши лозим:

 ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ;

 кадрлар бўлими тасдиқлаган мутахассиснинг шахсий варақчаси;

 4 х 6 ўлчамдаги 2 фотосурат;

 маълумот тўғрисида ҳужжат (диплом, аттестат, маълумотнома ва ҳоказолар) нусхаси;

 малака аттестати берилиши ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитганлик учун божхона йиғимларини тўлаганлиги ҳақида тўлов топшириқномаси нусхаси;

 мутахассис паспорти ва меҳнат дафтарчаси нусхалари.

 

Маълумот учун! Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш учун 100 еврога, унга малака аттестати берганлик учун 150 еврога эквивалент бўлган йиғим ундирилади (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги 204-сон Қарори).

 

АТТЕСТАТ ТЎҒРИСИДА

Малака аттестати унинг эгаси белгиланган муддат мобайнида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис бўлиб ишлаши мумкинлигини тасдиқлайдиган ҳужжатдир. БКнинг 73-моддасига кўра бундай аттестат 5 йилга берилади. У Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида амал қилади ва аризачига (божхона брокери ёки божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга) унинг шахсини тадиқлайдиган ҳужжат тақдим этилганидан кейин берилади. Ўз-ўзидан аёнки, уни бошқа шахсга бериб бўлмайди.

Унинг амал қилишини узайтириш учун мутахассис ДБҚга аттестатнинг амал қилиши муддати тугашига кўпи билан 30 кун қолганда унинг асл нусхаси билан бирга ариза тақдим этиши керак. Аризани бундан кўпроқ муддат кечиктириб бериш аттестатни узайтириш (қайта рўйхатдан ўтказиш)дан бош тортиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Мутахассис томонидан малака имтиҳони муваффақиятли топширилиши аттестатнинг амал қилиш муддатини узайтиришнинг қатъий шарти ҳисобланади.

Малака аттестати амал қилиши божхона органи томонидан: ушбу мутахассисга нисбатан божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда 6 ойгача бўлган муддатга; унинг ўз мажбуриятларини инсоф билан бажарганлигига шубҳа қилиш учун етарли асослар бўлган тақдирда 2 ойгача бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати амал қилиши қуйидаги ҳолларда ҳам тўхтатиб турилади:

божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда;

божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис билан меҳнат шартномаси тузган божхона брокери томонидан божхона брокери сифатида фаолият юритиш шартларига риоя этилмаганда;

мутахассис билан меҳнат шартномаси тузган юридик шахс тугатилган ёки қайта ташкил этилганда.

ДБҚ малака аттестатини, агар у аризачига уни бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар асосида берилган бўлса, бекор қилиши мумкин. Табиийки, у суднинг ҳал қилув қарорига кўра бекор қилиниши мумкин.

 

Маълумот учун! Божхона органининг малака аттестатини бекор қилиш, амал қилишини тугатиш ёки тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 3700 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика