Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 10 / Шахсий тажриба

Терминал бўйича кундалик ҳисобот

Газетхонимиз – «Elbek taom» хусусий корхонаси кассири Пан Динара тўлов терминалини қўллаган ҳолда олинган тушумни инкассациялаш тажрибаси билан ўртоқлашди.

 

– Иш куни бошланганда (пластик картадан биринчи тўлов амалга оширилгунга қадар) бухгалтер «калитларни алмаштириши» лозим. Бунинг учун биз терминал менюсига киришимиз, сўнгра «МПС операциялари» рўйхатида 5-рақами билан белгиланган «Калитларни алмаштириш»ни танлашимиз ва «Enter»ни босишимиз керак.

Бутун иш куни мобайнида пластик карталар воситасидаги тўловлар одатий режимда қабул қилинади.

Иш куни охирида бухгалтер тўлов терминали орқали олинган тушумни инкассациялаши лозим. Агар иш куни мобайнида тўлов оддий пластик карталар билан ҳам, «Online» карталари билан ҳам қабул қилинса, сиз карталарнинг ҳар бир тури бўйича инкассациялашни ўтказишингиз керак. Аввало мен оддий карталар бўйича инкассацияни ўтказаман. Буни қуйидагича амалга ошираман.

Терминал менюсига кираман, рўйхатда «Локал МК» опциясини (1-рақам) топаман, сўнгра «Enter» тугмасини босаман. Шундан кейин «DUET операциялари» рўйхатида «Хизматга оид» функциясини (7-рақам) танлайман. Яна «Enter»ни босаман. Олинган рўйхатдан «Инкассация» функциясини (2-рақам) танлайман. Яна «Enter»ни босаман. Банк билан боғлангандан кейин терминал «Инкассация» чекини қоғозга чиқаради. Чекда қуйидаги реквизитлар бўлади: операциянинг номи, манзил, сана, вақт, умумий сумма ва операциялар сони. Чекда албатта «Муваффақиятли» мақоми кўрсатилиши керак – бу ҳол инкассация якунланганлигини билдиради. «Саncel» тугмасини босаман.

«Online» карталари бўйича тушумни инкассациялаш учун мураккаб бўлмаган манипуляцияларни бажаришимиз керак. Терминал менюсига кираман. «Тўловлар тизимлари» рўйхатида «ЕМU» опциясини танлайман ва «Enter»ни босаман. «МПС операциялари» рўйхатида «Якунларни солиштириш» функциясини (2-рақам) танлайман. Яна «Enter»ни босаман. Банк билан боғлангандан кейин терминал «Якунларни солиштириш» чекини қоғозга чиқаради, унда ҳам ташкилот номи, манзил, сана, вақт, умумий сумма ва операциялар сони кўрсатилган бўлади. Чекда «Муваффақиятли» мақомининг бўлиши инкассация якунланганлигини билдиради. Шу билан тўлов терминалининг иш куни ёпилади.

Инкассация муваффақиятли ўтказилгандан кейин мен ҳам якунларни чиқараман, бухгалтерия ҳисоби регистрларига тушум суммаларини киритаман. Айни шундан кейин менинг иш куним тугайди.

Прочитано: 2169 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика