Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 10 / Бевосита мулоқот

Улгуржи савдо корхонаси бўлмади

Ташкилотимиз улгуржи савдога лицензия олган. Ўтган йили пулнинг ҳаммаси махсус ҳисобрақамга келиб тушар ва улардан автомат тарзда 5% ягона солиқ олинар эди. Бироқ йил мобайнида биз улгуржи савдо қилмадик. Биз топширадиган ҳисоботларда асосий фаолият туримиз ишлаб чиқариш ҳисобланади.

Махсус ҳисобрақамимизни ёпишлари ва 5%ни олмасликлари, балки ўзимиз ЯСТни ажратишимиз учун нима қилиш керак?

Бухгалтер.

 

– Президентнинг 22.12.2009 йилдаги ПҚ-1245-сон Қарори билан улгуржи савдо корхоналари учун ЯСТ бўйича бўнак тўловларини тўлаш жорий этилди. Бу ҳақда Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (МВ, ДСҚ ва МБ башқарувининг АВ томонидан 14.01.2010 йилда 2065-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) ҳам айтилган, уларни тўлаш чоғида ушбу Низомга амал қилиш лозим.

Солиқ кодексининг 350-моддасига кўра солиқ солиш мақсадида савдо корхоналари жумласига савдо фаолияти соҳасидаги фаолият ўтган ҳисобот йили якунлари бўйича асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар киради. Тегишинча, улгуржи савдо ўтган ҳисобот йили якунлари бўйича асосий фаолият тури ҳисобланмаган хўжалик юритувчи субъектлар савдо корхоналари сифатида қаралмайди ва бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш тартиби уларга татбиқ этилмайди. Бундай корхоналар тўғрисидаги ахборот (йиллик солиқ ҳисоботи тақдим этиш муддати тугаганидан кейин) солиқ органлари томонидан банкка, улардан бўнак тўловлари ушланмаслиги учун, тақдим этилади (кўрсатилган Низомнинг 9-банди).

2014 йил якунлари бўйича улгуржи савдо корхонангизнинг асосий фаолият тури ҳисобланмаслиги боис бошланган йилда бўнак тўловларини тўлаш тартиби сизга татбиқ этилмайди. Тегишинча, солиқ органлари корхонангиз тўғрисида банкка ахборот тақдим этишлари керак, унга асосан банк махсус ҳисобрақамни ёпади. У тақдим этилмаган тақдирда сиз солиқ ҳисобига олинган жойдаги ДСИга мурожаат этишингиз лозим, токи инспекция ходимлари сизнинг маълумотларингизни текшириб, банкни сизга ушбу Низом татбиқ этилмаслиги тўғрисида хабардор қилсинлар. Шундан сўнг сизнинг тушумларингиздан ЯСТ бўйича бўнак тўловлари ушланмайди.

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2029 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика