Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 10 / Божхона

Келиб чиқишини исботланг

Корхона импорт қилинган эҳтиёт қисмлардан мураккаб бўлмаган ошхона техникасини йиғади. Бундай маҳсулот экспорт қилинган тақдирда Ўзбекистондан келиб чиққан товар деб ҳисобланадими? Буни қандай қилиб исботлаш ва тасдиқлаш лозим?

 

– Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (ТИАИСВ, МВ ва ДБҚнинг АВ томонидан 13.08.2010 йилда 2131-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) кўра товарнинг келиб чиқиши экспорт (реэкспорт) қилувчи мамлакат томонидан белгиланган тартибда ва шаклда ваколатли орган томонидан берилган сертификат билан тасдиқланади. Ўзбекистонда бундай орган «Ўзбекэкспертиза» ОАЖ ва унинг бўлинмалари ҳисобланади.

Сертификат олиш учун корхона товарни юклаш амалга оширилаётган жойдаги ваколатли органга Низомнинг ­1-иловасига мувофиқ шаклда ёзма ариза тақдим этади. Унга раҳбар ёки ваколатли масъул шахснинг имзоси ва корхона муҳри билан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:

Ўзбекистоннинг ваколатли органларида рўйхатга қўйилган ёки ҳисобга олинган етказиб берувчи ва харидор ўртасидаги шартнома;

экспорт қилинаётган товарга ҳисобварақ-фактура (инвойс);

ишлаб чиқарувчи (тайёрловчи), экспорт қилинаётган товарни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва қисмларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар (хом ашёни етказиб бериш бўйича шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар ёки Ўзбекистонга хом ашё ёки қисмларни олиб киришдаги божхона юк декларациялари);

товарни тайёрлаш технологик жараёнининг бажарилишига асос бўладиган ҳужжатлар.

Ишлаб чиқарилишида импорт қилинган қисмлар, хом ашё материаллари, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлатилган товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича мурожаат қилинган ҳолда, уларга қўшимча тарзда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

товарнинг фойдаланилган материалларнинг қийматини ҳисобга олган ҳолда таннархининг ҳисоби (товарларнинг келиб чиқишини адвалор улуш қоидаси бўйича аниқлаш зарурати бўлган ҳолларда);

товар позициясининг (товар классификация кодининг) товарни қайта ишлаш натижасида содир бўлган ТИФ ТН бўйича дастлабки тўртта код белгисининг исталган бири даражасида ўзгаришининг асоси (келиб чиқиш мезони алоҳида айтиб ўтилмаган ҳолларда).

Товарнинг келиб чиқишини сертификатлаш учун тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавобгардир.

 

Маълумот учун! Ўзбекистондан экспорт қилинадиган товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича экспертиза ва сертификатни расмийлаштириш ариза берилган санадан бошлаб 3 иш куни мобайнида амалга оширилади.

Прочитано: 2261 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика