Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 10 / Мутахассис жавоб беради

Солиқ солинмайдиган реализация

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхона ўзининг ишлатилган автомобилини бош компаниянинг фармойишига кўра қолдиқ қийматдан юқори нархда ходимга сотяпти. Автомобилни сотишдан олинадиган даромадга солиқ солинадими?

Е.Пак,

ваколатхона бош бухгалтери.

 

– Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисида низомнинг (ВМнинг 23.10.2000 йилдаги 410-сон Қарорига 1-илова) 5-бандига мувофиқ хорижий фирмалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз ваколатхоналарини Ўзбекистон ҳудудида ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида очадилар.

Юқорида айтилган Низомнинг 7-бандида назарда тутилишича, ваколатхоналар юридик шахслар ҳисобланмайдилар, хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайдилар.

Хорижий фирмаларга, ваколатхоналар ва уларнинг ходимларига солиқ солиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Юқорида айтилган Низомда хўжалик фаолиятини ўзига хос хусусиятларига асосан амалга оширадиган ва, тегишинча, фойда солиғини Солиқ кодекси ҳамда халқаро шартномаларга мувофиқ ҳисоблаб чиқарадиган ваколатхоналар алоҳида ажратилган. Мазкур тоифага Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган хорижий авиакомпаниялар ваколатхоналари киритилган. Шунингдек Низомда хорижий авиакомпания ваколатхонаси доимий муассаса деб эътироф этилиши аниқ кўрсатилган.

Бундан келиб чиқиб, бошқа ваколатхоналар доимий муассасалар ҳисобланмаслиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин.

Чунончи, Солиқ кодексининг 20-моддасига кўра, «доимий муассаса» тушунчасига, хусусан, фақат ахборот йиғиш, унга ишлов бериш ва (ёки) уни тарқатиш (сотиш ҳуқуқисиз), Ўзбекистон Республикаси норезидентининг товарлар (ишлар, хизматлар) бозори маркетинги, рекламаси ёки уни ўрганиш учун, агар бундай фаолият унинг асосий фаолияти ҳисобланмаса, доимий фаолият жойини сақлаш кирмайди.

Шу тариқа, агар асосий фаолият тури ахборот йиғиш, унга ишлов бериш ва (ёки) уни тарқатиш, товарлар (ишлар, хизматлар) бозори маркетинги, рекламаси ёки уни ўрганиш ҳисобланмаган норезидент юридик шахс юқорида саналган ишларни амалга ошириш йўли билан ўз маҳсулотини илгари суриш учун ваколатхона барпо этса, у ташкил этган ваколатхона доимий муассаса ҳисобланмайди.

Ваколатхона товарларни сотадиган, шартномаларни тузишда иштирок этадиган ҳолларда у Солиқ кодексига мувофиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш қисмида доимий муассаса деб эътироф этилиши мумкин. Уни барпо этган хорижий фирма манфаатларини тақдим этиш қисмида эса у ваколатхона мақомини сақлайди. Яъни норезидент юридик шахс бошқа солиқ тўловчи – доимий муассасани барпо этади, чунки ваколатхона хўжалик фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас. Буни шу ҳолат ҳам тақозо этадики, Солиқ кодексининг 20-моддасига кўра, норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси деганда норезидент Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган, шу жумладан фаолиятни ваколатли шахс орқали амалга ошираётган ҳар қандай жой эътироф этилади. Норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси деганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида 183 календарь кунидан ортиқ давом этадиган тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши ҳам эътироф этилади.

Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 126-моддасига кўра, Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган ёки ҳосил бўлиш манбаи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган даромадларни оладиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари – юридик шахслар фойда солиғи тўловчиларидир.

«Доимий муассаса» тушунчаси ваколатхона амалга оширадиган фаолиятни ўз ичига олмаслиги боис, тегишинча, у солиқ тўловчиси ҳисобланмайди.

Солиқ кодекси 132-моддасининг нотижорат ташкилотлари учун бошқа даромадларга солиқ солинмаслиги, бундан айрим даромадлар* мустаснолиги хусусидаги нормасини эътиборга олиб, асосий воситаларни реализация қилиш фойда солиғи солинадиган тадбиркорлик фаолияти деб эътироф этилмайди деб хулоса чиқариш мумкин.

Шу тариқа, ваколатхона унинг асосий воситаси ҳисобланган автомобилни реализация қилишдан олган маблағларга фойда солиғи солинмайди. Ваколатхона ҳисобварағига қайд этилган мазкур маблағлардан ваколатхона унинг қарорига кўра ваколатхона тасарруфида қоладиган, хорижий фирманинг ЎзР миллий валютасидаги маблағлари сифатида фойдаланиши мумкин.

 

Дилшод СУЛТОНОВ,

эксперт. 

 

*Биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромадлар, дивидендлар, фоизлар ва роялти.

Прочитано: 2162 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика