Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 10 / Бевосита мулоқот

Энг юқори ставкада ушланиб, ҳеч қандай чегирмалар қилинмайди

Ўриндош ходимнинг аризасига асосан ундан ЖШДС энг юқори ставкада ушланади. Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 9-иловага изоҳларнинг 3-бандига кўра белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган, бюджетга тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадларидан «0» ставка бўйича солиқ солинадиган даромад (энг кам иш ҳақининг 1 баравари) чегирилган ҳолда 1% миқдорида ҳисоблаб чиқариладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади. Бироқ энг юқори ставка қўлланса, ЖШДС бўйича база учун ЭКИҲнинг 1 баравари чегирилмайди. Бундай ҳолда ШЖБПҲга 1 фоизлик мажбурий бадаллар қандай ҳисоблаб ёзилиши керак: буни солиқнинг бутун суммасидан қилиш керакми ёки ЭКИҲнинг 1 бараварига камайтирилганиданми?

Феруза, бухгалтер.

 

– Сиз келтирган Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 9-иловага изоҳларнинг 3-банди фақат 0%, 8,5%, 17% ёки 23%лик солиқ ставкалари солиқ солинадиган даромад миқдорига боғлиқ ҳолда қўлланиладиган, тасдиқланган солиқ шкаласи бўйича жисмоний шахсларга солиқ солиш ҳолларигагина тааллуқлидир. Шу тариқа, 2015 йилда ЖШДС шкалага асосан ушланадиган жисмоний шахслар бўйича ШЖБПҲга мажбурий бадал ҳисоб-китоби ҳар бир ой учун 0% ставкасида солиқ солинадиган энг кам иш ҳақининг 1 бараварига камайтирилган солиқ солинадиган даромаддан келиб чиқиб амалга оширилади. Сизнинг ҳолатда мазкур тартиб қўлланмайди. Аризага кўра ўриндош ходимдан ЖШДС энг юқори ставкада (солиқ шкаласини қўлламасдан) ушланганлиги боис унга доир ШЖБПҲга бадал ҳар ойда ЭКИҲнинг 1 бараварига камайтирмасдан ҳисоблаб ёзилган солиқ солинадиган даромад суммасига 1%ни кўпайтириш йўли билан ҳисобланади.

 

МИСОЛ. Солиқни энг юқори ставкада ушлашлари тўғрисида ариза берган ўриндошга январда 300 000 сўм иш ҳақи ҳисобланган. Ушбу суммадан ШЖБПҲ 3 000 сўмни (300 000 х 1%), бюджетга ўтказилган ЖШДС суммаси эса 66 000 сўмни (300 000 х 23% – 3 000) ташкил этади.

Агар ўриндош унинг даромадларидан энг юқори ставкада ЖШДС ушлашлари тўғрисида ариза бермаган бўлса, ЖШДС шкала бўйича ушланади. Тегишинча, ушбу ҳолда ШЖБПҲга бадал ҳар ойда солиқ солинадиган даромадни ЭКИҲнинг 1 бараварига камайтиришни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади.

Прочитано: 1908 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика