Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 10 / Бевосита мулоқот

Қариндошингиз машинасига имтиёз йўқ

Биз раҳбарга унинг автомобилидан («Ласетти» русумидаги) фойдаланганлик учун энг кам иш ҳақининг 3,5 бараварига тенг миқдорда – 414 400 сўм компенсация тўлаймиз. Бироқ машина раҳбарнинг онаси номига расмийлаштирилган, у машинани ишончнома бўйича бошқаради.

Машина унинг мулки бўлмаганлиги сабабли компенсация суммасига даромад солиғи, суғурта бадаллари ва ЯИТ солиш керакми? Бундай тўлов компенсация деб ҳисобланадими ёки у ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайдиган моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланадими?

О.Нечаева.

 

– Солиқ кодексининг 171-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ходимга унинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун нормалар доирасида тўланадиган компенсация даромад сифатида қаралмайди. Тегишинча, унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди. Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибига (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон Қарорига 3-илова) кўра компенсация тўлови фақат ходимларнинг шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун назарда тутилган. Сизнинг ҳолатда машина раҳбарнинг онаси номига расмийлаштирилганлиги, у эса фақат ишончнома бўйича уни бошқариши боис машина раҳбарнинг шахсий мулки ҳисобланмайди. Шу сабабли сиз тўлайдиган барча сумма компенсация тўловларига киради (Солиқ кодекси 174-моддасининг 11-банди) ва унга умумбелгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинади.

Прочитано: 1571 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика