Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 10 / Қарор ва ижро

Товарларни махсус идентификация белгилари билан маркалаш тартиби такомиллашмоқда

Давлат божхона қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун «Товарларни махсус идентификация белгилари билан маркалаш» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

 

Анжуманда тадбиркорлик субъектларининг кенг кўламда фаолият кўрсатишлари ва улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, пировардида контрабанда товарларини четдан келтириш ва сотишнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги «Истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини Ўзбекистон Республикасига четдан келтиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги 324-сон Қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил ахборотлар берилди.

Қарорга мувофиқ, 2012 йил 1 январдан бошлаб четдан келтириладиган истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш мажбурий тарзда жорий этилди ва республикамиз ҳудудида уларни маркаланмаган шаклда сотиш ва сақлаш тақиқланди. Бу каби ҳолатлар учраган тақдирда уларга савдо қоидаларининг бузилиши сифатида қаралади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланади.

Қарор билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларининг рўйхати тасдиқланган бўлиб, бу орқали ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш, уларнинг импорт ҳажмларини назорат қилиш ҳамда сохталаштирилган, шунингдек келиб чиқиши ва олиб киришнинг қонунийлиги шубҳа уйғотадиган маҳсулотларнинг сотилишига йўл қўймаслик имкони яратиладиган бўлди.

Мажбурий маркировка қилиниши лозим бўлган ва четдан келтириладиган  14 турдаги истеъмол товарлари рўйхатига духовка, кондиционер, музлаткич, уй-рўзғор идишлари ва кир ювиш машиналари, принтер, чангютгич, электр плиталар, DVD ва мусиқий марказлар, монитор ва телевизор каби маиший техникалар киритилган. Мабодо Рўйхатга янги истеъмол товарлари киритилса, у ҳолда ўзгартириш кучга кирган кундан бошлаб шу турдаги товарларни 180 кун муддатда маркировка қилмаган ҳолда сотишга рухсат берилади.

Идентификация белгилари Марказий банк ҳузуридаги «Давлат белгиси» ДИЧБ томонидан ҳимоя элементлари мавжуд бўлган ва ўзи елимланадиган махсус қоғозлардан тайёрланмоқда. Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларининг четдан келтирилишини назорат қилиш Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан, уларни сотиш ва сақлашни назорат қилиш эса Давлат солиқ қўмитаси ходимлари томонидан амалга оширилади.

Эътироф этиш жоизки, истеъмол товарларини идентификация белгилари билан маркировка қилиш тўлалигича божхона органлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва истеъмол товарларини идентификация белгилари билан маркировка қилиш учун уларни импорт қилаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларидан ҳеч қандай тўловлар олинмайди. Шу сабабли товарларнинг маркаланиши товар таннархининг ошишига олиб келмайди.

Жорий қилинган янги тартиб самараси ўлароқ, Рўйхатга киритилган барча товарлар импорти бўйича ўтган 2014 йилда 2013 йилга нисбатан 72,7 млрд сўм кўп божхона тўловлари ундирилди.

Ушбу ҳолатлардан кўриниб турибдики ўтган қисқа вақт ичида товарларни махсус назорат идентификация белгилари билан маркалаш жараёни дастлабки натижаларни бермоқда.

Прочитано: 2532 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика