Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 10 / Тадбиркорлик

Иқтисодий барқарорликда муносиб ўрин тутиб

Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган инсонпарвар ва ҳаётбахш ислоҳотлар самараси ўлароқ, бугун иқтисодиётимиз ва унинг етакчи тармоқларини ривожлантириш борасида барқарор юқори ўсиш суръатлари кўзга ташланмоқда. Бу борада Юртбошимиз томонидан илгари сурилган ривожланишнинг машҳур беш тамойили салмоқли ўрин тутмоқда. Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида ҳам бу борадаги муваффақиятларимиз алоҳида таъкидланди. Қайд этилганидек, ялпи ички маҳсулот 8,1 фоиз, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 6,9 фоиз, капитал қурилиш 10,9 фоиз, чакана савдо айланмаси ҳажми 14,3 фоизга ошди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизини юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр товарлар ташкил этди

 

Мазкур ютуқларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг, хусусан, аёллар тадбиркорлигининг ҳам ўзига хос ўрни борлиги қувонарли ҳол, албатта. Ушбу йўналиш ривожини қўллаб-қувватлаётган Президентимиз ҳам ҳар бир нутқларида аёлларимизнинг оиладаги ва жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий фаоллигини ошириш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан эканлигини қайд этадилар. Бу бежиз эмас, зотан, биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат, одил фуқаролик жамиятида хотин-қизларнинг ҳам муносиб ўрин ва мавқега эга бўлиши тақозо этилади. Ушбу мақсад йўлида «Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мазкур йўналишда кўпгина ижобий ишларни амалга оширмоқда. Ўз меҳнати натижаларидан манфаатдорлик ҳиссини туйган, барча имкониятлари, куч-ғайрати ва билимини ўз бизнесини ривожлантиришга сафарбар қилаётган интилувчан аёлларимизни қўллаб-қувватлаш борасида қилинаётган ишлар натижаси ўлароқ, бугун хизмат кўрсатиш, савдо-сотиқ, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳаларида тадбиркор аёлларимиз сафи кенгайиб бормоқда. Аёллар раҳбарлик қилаётган корхоналардаги ишчи-ходимларнинг 48 фоизи ҳам айнан хотин-қизлардир. Ҳозирда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи хотин-қизларнинг 22 фоизини 20-30 ёшдагилар, 21 фоизини 30-40 ёшдагилар ҳамда 57 фоизини, яъни салмоқли қисмини 40-55 ёшдаги аёллар ташкил этади.

Бугунги кунда мамлакатимизда миллий ҳунармандчиликни янада оммалаштириш, унинг сара намуналарини яратиш борасида самарали фаолият олиб бораётган ишбилармон аёлларимиз анчагина. Нукуслик Наргиза Далибаева (1-бетдаги суратда) ҳам ана шундай интилувчан ёш тадбиркорлардан. Эндигина йигирма тўрт баҳорни қаршилаган Наргиза асрлар силсиласида сайқал топиб, тобланган қорақалпоқ миллий анъаналарининг нозик қирраларини ўзида ифода этган миллий ҳунармандчилик намуналарини яратиш борасида иш бошлади. Фаолияти давомида ўз маҳсулотлари билан кўплаб танлов ва фестивалларда фаол иштирок этди. Жумладан, 2013 йил мобайнида «Қорақалпоқ эркак ва аёллар миллий либослари» республика кўрик-танловида «Энг яхши дизайнер» номинацияси ғолиби, ёш тадбиркорлар ўртасида ўтказилган кўргазмада «Миллий дизайнни йўлга қўйган ёш ҳунарманд» дипломи соҳиби, «Ташаббус-2013» кўрик танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида «Энг яхши ҳунарманд номинацияси»да 3-ўрин совриндори бўлди. Шунингдек, шу йили ноябрь ойида пойтахтимизда «Ватаним тараққиётида менинг ҳиссам» шиори остида ўтказилган республика кўргазмасида фаол иштирок этди. Ўтган йили эса миллий кийим-кечакларни замонавий услубда тикиш, «уста-шогирд» мактабига касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини жалб қилган ҳолда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг мустақил фаолият олиб боришларига амалий ёрдам кўрсатиш борасида самарали фаолият юритди. Наргизанинг янгиликка интилувчанлиги, ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш, уларга қулай меҳнат шароитларини яратиш борасидаги ҳаракатлари, ташаббускорлиги инобатга олиниб, «Ташаббус-2014» кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблигига муносиб кўрилди.

Қаҳрамонимизнинг миллий ҳунармандчиликнинг замонавий намуналарини яратиш, каштачилик, қуроқ тикиш, гилам тўқиш, миллий либосларни ижод этиш, миллий қўғирчоқлар ва эсдалик сувенирлари ясаш борасидаги кенг қамровли фаолияти айни ривожланиш палласида. Беш йиллик фаолияти мобайнида у «уста-шогирд» анъанасини давом эттирган ҳолда 20 дан зиёд шогирд тай­ёрлади. Ҳунарманд қиз қорақалпоқ миллий тўй либослари – кеймешек, жедге, женселарни музей ва тарихий маълумотлар орқали синчиклаб ўрганиб, уларга замонавий руҳ берган ҳолда қайта ишлаб чиқди.

Юртимизда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш, ўз билим ва тажрибамни мамлакатимиз равнақи йўлида сарфлаш асосий мақсадимдир, – дейди Наргиза Далибаева. – ­Президентимизнинг ғамхўрликлари, хотин-қизлар тадбиркорлигига яратиб бераётган қулай шароитлари мени ана шундай бунёдкорлик ва ташаббускорликка ундайди, бошлаган ишларимни ривожлантиришда куч-ғайрат бағишлайди. Келгусида эса фаолиятимни янада кенгайтириб, нафақат мамлакатимиз миқёсидаги, балки халқаро даражадаги кўргазма ва ярмаркаларда ҳам фаол иштирок этиб, миллий маданиятимиз намуналарини жаҳон айвонида намойиш этиш ниятидаман.

Мамлакатимизда соҳа ривожига ҳисса қўшаётган ҳар бир ишбилармон аёл шунга ўхшаш эзгу мақсадларни кўзлаган бўлса не ажаб. Юртдошларимиз қалбидан бунёдкорлик руҳи ва яратувчанлик шижоати ўрин олган экан, Ватанимизнинг келажаги порлоқ эканлигига яна бир бор ишончимиз комил бўлади. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, ўз кучи ва имкониятига таяниб яшайдиган, ўзини, оиласини боқаётган ва давлатимизга наф келтираётган, мустақил тижорат ишига эга бўлган мулкдорларимиз, хусусан, ишбилармон хотин-қизларимиз фаолияти мамлакатимизни изчил ва барқарор ривожлантиришда муносиб ўрин тутади.

 

 

Бугун халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифати кун сайин яхшиланиб, фаровонлик ва қулайлик касб этиб бормоқда. Одамларнинг даромадлари ошиб, уларда ўз моддий эҳтиёжларини тўла қондириш имконияти юзага келмоқда. Чунончи, ўтган йилда аҳолининг реал даромадлари 10,2 фоизга кўпайди ҳамда энг юқори ва энг кам даромад олувчилар ўртасидаги фарқ 7,8 баробарга тушди. Ҳолбуки, бу кўрсаткич халқаро меъёрларда 10 баробар қилиб белгиланганидан ҳам мамлакатимизда бу борада анча ижобий натижага эришилганини билиш мумкин.

Прочитано: 2466 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика