Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 10 / Долзарб мавзу

Сиз ўз даромадларингизни декларацияладингизми?

Истаган одамингиздан 1 апрель қандай кун деб сўрасангиз, у албатта Ҳазил-мутойиба куни деб жавоб қайтаради. Айримларгина бу кунга қуйидагича таъриф беришади:

 

1 АПРЕЛЬ – ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЖАМИ ЙИЛЛИК ДАРОМАДЛАРИ ТЎҒРИСИДА ДЕКЛАРАЦИЯНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ СЎНГГИ КУНИ

 

Агар сиз фаол турмуш тарзини олиб бораётган, иккита компания иши билан бўлиб, декларацияни ёддан чиқарган бўлсангиз, бу ҳақда сизга матбуот, телевидение ва ҳатто мобил телефон орқали эслатиб қўйишади.

 

Бироқ амалиётда кишилар хотиржам ҳаёт кечириб, ишлаб юриб, бунинг уларга дахли йўқ деб ўйлайдиган ҳолатлар ҳам учраб туради. Улар декларация топшириш кераклигини билишмайди ҳам.

Қуйида даромадларни декларациялаш зарурати юзага келадиган турли вазиятларни кўриб чиқамиз. Декларацияни мажбурий ва ихтиёрий тартибда топшириш мумкин.

 

1-ВАЗИЯТ. Жисмоний шахс, асосий иш жойидан ташқари, яна иккита компанияда ишлайди.

Солиқ кодексининг 189-моддасига кўра жисмоний шахс икки ва ундан кўп манбадан солиқ солинадиган даромад олувчи ходим сифатида жами йиллик даромадлари тўғрисида декларация топшириши шарт. Бунда декларация топшириш пайтида жисмоний шахс асосий иш жойи бўйича тўланган даромадлар ва ушланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисида тасдиқланган шаклдаги маълумотномани ҳам унга илова қилиши керак. Чунончи, одатда асосий иш жойи бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) белгиланган шкала бўйича ушланади.

2014 йил учун:

 

Солиқ солинадиган
даромад миқдори

 

Солиқ
суммаси

 

5 766 300 сўм
(5 х 1 153 260)

 

даромад суммасининг
7,5%и

 

5 766 301 сўмдан
11 532 600 сўмгача
(10 х 1 153 260)

 

432 472,5 сўм + 5 766 300 сўмдан ортиқ сумманинг 16%и

 

11 532 601 сўм ва ундан юқори

 

1 355 080,5 сўм +
11 532 600 сўмдан ортиқ сумманинг 22%ии

 

 

 

Бироқ Солиқ кодексининг ўша моддасида кўрсатилишича, агар асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадлардан ЖШДС ходимнинг аризасига кўра белгиланган энг юқори ставкани қўллаган ҳолда ушланган бўлса (бундан солиқ агентлари ҳисобланмайдиган ҳамда Ўзбекистондан ташқарида жойлашган манбалардан олинган даромадлар мустасно), даромадлар тўғрисидаги декларация тақдим этилмайди.

Шу тариқа, агар ходим ишлайдиган ўша икки компанияда ундан ЖШДС шкала бўйича ушланса, у ўз даромадларини декларациялаши шарт. Агар унинг даромадларидан солиқ энг юқори ставкада ушлаб қолинса, декларация топшириш шарт эмас.

Бироқ ҳар қандай ҳолда жисмоний шахс, мисол учун, солиқ чегирмаси ёки имтиёздан фойдаланишни хоҳласа, ихтиёрий равишда декларация топшириш ҳуқуқига эгадир.

 

2-ВАЗИЯТ. 2014 йил сентябрда жисмоний шахс 26 ёшга тўлмаган фарзандининг институтда ўқиши учун нақд пул билан (банкдаги ўз жамғариладиган ҳисобрақами маблағлари ҳисобига ёки пластик картадан) ҳақ тўлади. Ёки ўз ходимининг фарзандини (26 ёшга тўлмаган) олий ўқув юртида ўқишига корхона ҳақ тўлади ва ходимнинг ушбу йилдаги даромадлари ўқиш учун тўланган суммадан кам бўлди. Бу ҳолда солиқ чегирмасини қандай қилиб олиш мумкин?

Агар жисмоний шахс олий ўқув юртидаги таълимга мустақил равишда ҳақ тўлаган бўлса, у солиқ имтиёзидан фойдаланиши ва унинг даромадларидан ушланган солиқнинг бир қисмини қайтариб олиши мумкин.

Солиқ чегирмаси декларациялаш чоғида 26 ёшгача бўлган ўз фарзандларининг олий ўқув юртида ўқишига ҳақ тўлаган ота-оналарга ёки ёшидан қатъи назар талабаларнинг ўзига, агар улар солиқ тўловчилар бўлсалар, яъни даромад олсалар ва улардан ЖШДС тўласалар, тақдим этилади.

Солиқ чегирмасини қўллаш учун жисмоний шахс 1 апрелдан кечиктирмай яшаш жойидаги ДСИга, иш жойи ва, агар мавжуд бўлса, бошқа манбалардан олган даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар билан биргаликда декларация топшириши керак. Қайтариладиган солиқ суммаси 2014 йил учун ходимнинг солиқ солинадиган даромади, ундан ушланган ЖШДС суммаси ва фарзандининг таълим олиши учун тўланган суммадан келиб чиқиб аниқланади.

Солиқ чегирмасини қўллашнинг худди шундай тартиби ўз ходимнинг фарзанди (26 ёшга тўлмаган) олий ўқув юртида таълим олиши учун корхона томонидан ҳақ тўланган ва ушбу йил учун унинг даромадлари ўқиш учун тўланган суммадан кам бўлган ҳолларда татбиқ этилади. Бунда етишмаётган суммага солиқ чегирмаси ходимнинг рафиқасига, декларация, паспорт нусхаси ва СТИР тақдим этилганда, берилиши мумкин.

Бундан ташқари, агар ходим ва унинг рафиқаси турли солиқ инспекцияларида (турли туманлардаги) ҳисобда турсалар, рафиқаси кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда айни вақтда ходим солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органининг имтиёзни қўллаш (ёки қўлламаслик) тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этиши керак. Жисмоний шахснинг солиқ ҳисобида турган жойи унинг доимий яшаш жойи бўйича белгиланади (Солиқ кодексининг 192-моддаси).

 

Муҳим эслатма! Ишлайдиган талаба (тўлаш пайтида 26 ёшга тўлмаган) ва унинг ота-онасининг ҳар бири ўз даромадлари доирасида солиқ чегирмасини қўллашга ҳақлидир. Агар ҳисобот солиқ даврида солиқ чегирмасидан тўлиқ фойдаланиш мумкин бўлмаса (яъни жами йиллик даромад суммаси таълим олишга ҳақиқатда қилинган харажатлар суммасидан кам бўлса), унинг қолдиғи кейин солиқ даврларига кўчирилмайди.

 

Солиқ чегирмасини қўллаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) санаб ўтилган.

 

3-ВАЗИЯТ. Жисмоний шахс енгил автомобилни бошқа жисмоний шахсга ижарага беради.

Шу ўринда корхона эмас, балки бошқа жисмоний шахсга бераётганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Негаки айни шу ҳолда транспортни ижарага беришдан даромад оладиган жисмоний шахс ижарадан даромад олинадиган кундан бошлаб биринчи ой тугаганидан кейин 5 кун ичида яшаш жойидаги солиқ органларига дастлабки декларацияни тақдим этиши шарт. Йил якунлари бўйича эса – жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этади, чунки даромад тўлаш манбаи солиқ агенти ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 192-моддаси).

2014 йил 1 январдан бошлаб автотранспорт ижарага берилаётганда (юридик ҳамда жисмоний шахсларга) шартнома бўйича, бироқ келтирилган энг кам ставкалар бўйича ҳисоблангандан кам бўлмаган ижара ҳақи суммасига ЖШДС солинади. 2014 йилга ижара тўловининг энг кам ставкалари Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига (25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон) 25-иловада белгиланган.

2014 йилда автомобиль транспорти учун ижара тўловининг энг кам ставкалари жорий қилинган (1 бирлик учун ойига):

енгил автомобиль (йўловчилар, юк ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси) – 220 000 сўм;

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари – 430 000 сўм.

Бунда «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонунга (29.08.1998 йилдаги 674-I-сон) мувофиқ йўловчи ва юк тиркамалари ва ярим тиркамалари, шатакка олувчи автомобиллар ва махсус автотранспорт воситалари (ўт ўчириш автомобиллари, компрессор қурилмали автомобиллар, автокранлар, йиғувчи автомобиллар ва ҳоказолар) ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланадиган автотранспорт воситаларига кирмайди.

Ижара тўловининг энг кам ставкалари бир ой учун белгиланган. Бунда ижара шартномаси амал қилишининг бошланиши ойнинг 1-кунига тўғри келмаса ёки унинг тугаши ойнинг охирги кунига тўғри келмаса, мазкур ой учун ижара ҳақи ставкалари мазкур ойда шартнома амал қиладиган кунлар сонига мутаносиб суммада қўлланади.

Мол-мулкни ижарага беришдан даромадларга, Солиқ кодексининг 181-моддасига кўра, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг белгиланган энг кам ставкаси бўйича солиқ солинади. 2014 йилда ЖШДСнинг энг кам ставкаси 7,5% миқдорида белгиланган. Жисмоний шахснинг ижарадан олинган даромадларига солиқ солиш ижара тўловининг энг кам ставкаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Яъни жисмоний шахс енгил автомобилни ойига 200 000 сўмга ижарага берса, солиқлар ойига 220 000 сўмдан келиб чиқиб, 7,5%лик ставкада ҳисобланади.

Шундай қилиб, жисмоний шахснинг енгил автомобили бошқа жисмоний шахсга ижарага берилганда у 2 та декларация топшириши шарт: аввал дастлабки, сўнгра белгиланган муддатларда – йиллик декларация. Агар ижарачи юридик шахс бўлса, у солиқ агенти бўлади, ижарага берувчи жисмоний шахснинг даромадларидан солиқни ушлайди ва бюджетга ўтказади. Ушбу ҳолда ижарага берувчи ижара ҳақи тарзидаги даромадларни декларациялаши шарт эмас.

Жисмоний шахсларга эслатиб ўтамиз: мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар олиш тўхтатилганда доимий яшаш жойидаги солиқ органини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор қилиш керак.

 

4-ВАЗИЯТ. Жисмоний шахс квартирани бошқа жисмоний шахсга ижарага беради.

Ушбу даромадларни декларациялаш ва уларга солиқ солиш тартиби 3-вазиятга ўхшаш тарзда амалга оширилади.

Бунда ҳам ижарадан даромадлар юзага келган кундан эътиборан биринчи ой тугаганидан кейин 5 кунлик муддатда яшаш жойидаги ДСИга дастлабки декларацияни тақдим этиш мажбурияти юзага келади. Йил якунлари бўйича эса жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация тақдим этилади.

Бунда мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар оладиган, дастлабки декларация асосида солиққа тортиладиган жисмоний шахслар ЖШДСни ҳар ойда даромад олинган ойдан кейинги ойнинг 5-кунигача тўлайдилар (Солиқ кодексининг 193-моддаси).

Йил тугаганидан кейин жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг йиллик суммаси ҳақиқатда олинган даромад бўйича, бироқ ижара тўловининг энг кам ставкаларидан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу сумма билан йил давомида тўланган суммалар ўртасидаги фарқ солиқ тўловчидан ундирилади ёки унга кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай қайтарилади.

 

Муҳим эслатма! Агар 2013 йилда жисмоний шахсларга солиқ солиш учун ижара тўловининг энг кам ставкалари фақат уй-жой фондига тааллуқли бўлган бўлса, 2014 йил 1 январдан бошлаб ижара тўловининг энг кам ставкалари жисмоний ёки юридик шахсга ижарага берилишидан қатъи назар қўлланади (уй-жой ёки нотурар жой, автомобиль транспорти).  

 

 Ижарага бериладиган мол-мулк тури

 

Белгиланган ставка миқдорини тавсифловчи кўрсаткич

 

Ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдорлари, сўмда

 

Тошкент ш.

 

Нукус ш. ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар

 

бошқа аҳоли пунктлари

 

Уй-жойлар: турар жой

 

умумий майдоннинг
1 кв.метри учун

 

3 000

 

2 000

 

1 000

 

нотурар жой

 

6 000

 

4 000

 

2 000

 

Автомобиль транспорти: енгил автомобиль (йўловчилар, юк ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси)

 

1 та автотранспорт воситаси учун

 

220 000

 

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари

 

430 000

 

 

* * *

Қимматли вақтингизни йўқотмаслик учун декларацияни электрон шаклда топширишингиз мумкин. Бунинг учун доимий яшаш жойидаги ДСИга мурожаат қилишингиз ва электрон рақамли имзо (ЭРИ) олишингиз керак. Ўзингиз билан паспорт, СТИР олингани тўғрисида гувоҳнома ва флешка олинг. ЭРИ калитини олиш учун 11 840 сўм тўлашингизга тўғри келади, бу энг кам иш ҳақининг 10%ини (118 400 х 10%) ташкил қилади.

Ишончимиз комилки, сиз 1 апрелни – жами йиллик даромадингиз тўғрисида декларация топширишнинг охирги кунини унутмайсиз. Энди эса яна бир кунни – Болаларни ҳимоя қилиш кунини ёдга олсангиз. Бунга мазкур байрамнинг қандай дахли бор деб сўрашингиз мумкин. Гап шундаки, агар декларациялаш чоғида солиқ кам тўланганлиги аниқланса, у 2015 йил 1 июндан кечиктирмай сўндирилиши керак.

Солиқни ўзингиз учун қулай бўлган ҳар қандай усул билан (нақд пул, пластик банк картаси воситасида) тўлашингиз мумкин. Уни қисмларга бўлиб, кўрсатилган муддатда тўлиқ киритиш шарти билан тўласа бўлади.

Санаб ўтилган барча вазиятларда ЖШДС бўйича ортиқча тўлов солиқ тўловчига солиқ суммаларини қайтариш тўғрисида аризани топширган санадан эътиборан 30 иш куни ичида қайтарилади (Кодекснинг 57-моддаси). Ёки уни жисмоний шахс томонидан мол-мулк солиғи ёки ер солиғини тўлаш ҳисобига қайд этишлари мумкин.

Шу ўринда солиқ тўловчига фақат бюджетга келиб тушган ЖШДС суммаси қайтарилишини таъкидлаб ўтамиз. ШЖБПҲга ўтказилган ортиқча сумма Халқ банкидаги ҳисобварақдан қайтарилмайди.

Декларациялаш муваффақиятли ўтсин!

Анжелика НАМ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2775 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика