Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 7 / Бевосита мулоқот

Дам олиш кунлари – зиёратга

Корхона ўз ходимининг фарзанди хусусий мактабда ўқишига ва корхона ходимларининг оилалари билан Самарқанд шаҳридаги муқаддас жойлар бўйлаб сафарига ҳақ тўлади.

Корхонанинг ушбу харажатлари ходимларнинг даромади ҳисобланадими? Уларга даромад солиғи, ШЖБПҲга бадаллар, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадими?

Е.Кремнева,

ОАЖ бош бухгалтери.  

 

Ҳа, боланинг хусусий мактабда ўқишига тўлов суммаси Солиқ кодекси 177-моддасининг 1-бандида назарда тутилганидек ходимингизнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади. У ходимнинг жами даромади таркибига киради ва унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади. Тегишинча, мазкур суммага ШЖБПҲга бадаллар ҳисобланади. Ушбу даромадга ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳисобланмайди.

Агар ўқишга тўланган сумма кейинчалик ходимнинг иш ҳақидан ушлаш йўли билан қопланса, у ходимнинг даромади эмас, балки харажати ҳисобланади. Бунда солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

Туристик хизматларга ҳақ тўлашда ҳужжатларнинг қандай расмийлаштирилганлиги муҳим. Агар улар корхона сотиб олган йўлланмалар бўйича тақдим этилган бўлса, ходимларда ҳам Солиқ кодекси 177-моддасининг 1-бандига кўра (дам олишга ҳақ тўлаш) моддий наф тарзидаги даромад вужудга келади. Унга йўлдош бўлган солиқ оқибатларини юқорида кўриб чиқдик.

Агар корхона ходимлар ва улар оилаларининг Самарқанд шаҳрига биргаликдаги сафарини ташкил этган бўлса, буни корхонанинг ходимлар дам олишини ташкил этишга харажатлари сифатида баҳолаш мумкин. Бундай ҳолда улар, Солиқ кодекси 171-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига кўра, муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайди ва ходимлар учун солиқ оқибатларини юзага келтирмайди.

 

Наталья ГРИШУТИНА, экспертимиз.

Прочитано: 2013 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика