Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 7 / Божхона

Машинангиз учун ғилдирак

Мен РФ фуқаросиман, доимо Ўзбекистонда яшайман, яшаш гувоҳномаси бўйича доимий пропискага ўтганман. Ҳозирги вақтда Россиядан (Қозоғистон орқали) шахсий фойдаланиш учун автомобиль эҳтиёт қисмларини: қиймати 13 200 Россия рублига тенг бўлган автомобиль шиналари 1 комплекти (ТИФ ТН бўйича коди – 4011 10 000 0), 29 840 рублга автомобиль алюминий гардишларининг худди шунча миқдорини (ТИФ ТН бўйича коди – 8708 70 500 9) олиб келишим керак. Гардишлар РФда ишлаб чиқарилган, РСТ сертификати нусхаси бор.

Шахсий фойдаланиш учун мазкур товарларни олиб кираётганда қанча ва айни қандай божхона йиғимларини тўлаш керак бўлади? Уларни қандай валютада тўлаш лозим?

Иван Г.

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарлар олиб киришнинг чегараланган меъёрларига1 мувофиқ жисмоний шахслар чегарадош бўлмаган давлатлардан олиб кирадиган, қиймати эквивалентда 1 000 АҚШ долларидан ошмайдиган товарларга божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи солинмайди.

Товарлар қийматини ўзингиз эълон қиласиз ва уни товарга илова қилинувчи ҳужжатлар, ҳисобварақ-фактура, инвойс, юкхат, чек ёки уларнинг харид қилингани тўғрисида гувоҳлик берувчи бошқа ҳужжатлар билан тасдиқлайсиз. Бундай ҳужжатлар бўлмаган тақдирда қиймат товар эгасининг ёзма аризасига кўра белгиланади. Албатта, у божхона расмийлаштируви пайтида шаклланган ўртача нархлардан кескин фарқланмаслиги керак.

Товарларнинг мақсадини божхоначилар, хусусан, уларнинг хусусияти ва миқдоридан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга2 мувофиқ аниқлайдилар. Сиз шина ва гардишларни бир комплектдан олиб кираётганингизни кўрсатаётганингиз боис божхона хизмати ходимларида, фикримизча, уларнинг мақсади хусусида шубҳа туғилмаслиги керак.

 

Маълумот учун! Агар товарлар улар фақат олиб ўтаётган шахс ва унинг оила аъзоларининг маиший эҳтиёжлари учун олиб кирилса ва улардан фойдаланиш даромад олиш билан боғлиқ бўлмаса, улар ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар сифатида қаралади. Бунда товарлар ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаганлигини тасдиқлаш мажбурияти уларни олиб ўтадиган шахс зиммасига юкланади.

 

Эҳтимол, шина ва гардишлардан ташқари, сиз ўзингиз билан ўз эҳтиёжларингиз учун яна қандайдир товарлар (совғалар, эсдалик буюмлар ва ҳоказо) олиб келарсиз, бунда олиб киришнинг умумий қиймати лимитдан ошиши мумкин. Бундай ҳолда сиз ошган суммадан қонун ҳужжатлари билан белгиланган қуйидаги тўловларни тўлашингизга тўғри келади:

  • Президентнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон) билан тасдиқланган ставкаларда божхона божи. Автомобиль шиналарига (ТИФ ТН бўйича коди – 4011 10 000 0) у шиналар божхона қийматининг 10%ини, бироқ донасига камида 3 АҚШ долларини, автомобиль гардишларига (ТИФ ТН бўйича коди – 8708 70 500 9) ­10%ни ташкил қилади;

 

Диққат! Товарлар РФдан бож олинмасдан олиб келинади, чунки Ўзбекистон билан Россия Федерацияси ўртасида Эркин савдо режимини назарда тутадиган эркин савдо зонасини барпо этиш тўғрисида битим3 (Москва, 15.04.1994 йил) имзоланган. Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун божхоначиларга товарнинг ушбу мамлакатдан келиб чиққанлиги сертификатини (СТ-1 шакли) тақдим этинг.

 

  • Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига (4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон) 13-2-иловада тасдиқланган ставкада акциз солиғи. Автомобиль шиналарига (ТИФ ТН бўйича коди – 4011 10 000 0) у шиналар божхона қийматининг ­10%ини ташкил қилади. Автомобиль гардишлари (ТИФ ТН бўйича коди – 8708 70 500 9) акцизланадиган товар ҳисобланмайди;
  • қўшилган қиймат солиғи – 20%. Уни ундириш базаси бўлиб импорт божи ва акциз солиғи суммасига кўпайтирилган товарнинг божхона қиймати ҳисобланади;
  • божхона расмийлаштируви учун йиғим – товар божхона қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ долларидан кам эмас ва 3 000 АҚШ долларидан кўп эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги 204-сон Қарори билан тасдиқланган Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида).

Божхона тўловлари Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида (Божхона кодексининг 109-моддаси) уларни тўлаш кунида белгиланган Марказий банк курси бўйича тўланади.

 

1МВ ва БББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3Ўзбекистон Республикаси учун 1994 йил 30 декабрдан кучга кирган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1688 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика