Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 7 / Мутахассис жавоб беради

ШЖБПҲ ва ЖШДСнинг энг юқори ставкаси

Компаниямиз Ўзбекистон фуқароси билан 2015 йил январида ишларнинг муайян ҳажмини бажаришга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузди. Фуқаро жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини энг юқори ставкада ушлаш тўғрисида ариза тақдим этди.

Мазкур ҳолда ШЖБПҲга маблағлар қандай ўтказилиши керак – бутун суммаданми ёки «0» ставкаси бўйича солиқ солинадиган энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдори чегирилган ҳолдами?

МЧЖ бош бухгалтери. 

 

– Солиқ кодексининг 186-моддасига мувофиқ, агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромадлар олаётган жисмоний шахс бухгалтерияга ўз даромадидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича ушлаб қолиш тўғрисида ариза берса, даромадлар тўлаётган юридик шахслар ЖШДСни Солиқ кодексининг 179 ва 180-моддаларида назарда тутилган имтиёзларни қўлламаган ҳолда энг юқори ставка бўйича ушлаб қоладилар.

«Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунда (2.12.2004 йилдаги 702-II-сон) назарда тутилишича, иш берувчиларнинг, шунингдек меҳнат фаолиятини меҳнат шартномаси асосида амалга оширувчи фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этиши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, мажбурийдир. Кўрсатилган Қонуннинг 10-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғининг тегишлича камайтирилган суммаси ҳисобига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини иш берувчи ҳар ойда тўлаб боради.

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига (4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон) 9-иловага изоҳларнинг 3-бандига асосан белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган, бюджетга тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси, «0» ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (энг кам иш ҳақининг бир баравари) чегирилган ҳолда ЖШДС солинадиган даромадларнинг 1%и миқдоридаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади.

Сизнинг ҳолатда тўловнинг барча суммасига шкала бўйича эмас, балки энг юқори ставка (23%) бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади. Шу сабабли ШЖБПҲга бадални ҳисоблаш учун (ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг 1%и) ноль даражали ставкада солиқ солинадиган даромадни (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирмасдан даромаднинг бутун суммаси қабул қилинади. ШЖБПҲга бадалнинг ҳисоблаб ёзилган бадал суммаси ҳисобланган ва ушланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини камайтиради.

 

Дилшод СУЛТОНОВ,

эксперт.

Прочитано: 3184 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика