Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 7 / Мутахассис жавоб беради

Парваришга муҳтожлик юзасидан солиқ имтиёзи

Корхонамизда ногирон болали она ишлайди. У Солиқ кодекси 180-моддаси иккинчи қисмининг 12-банди билан берилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёздан фойдалана оладими?

Бола 16 ёшга етганда имтиёзнинг амал қилиши тугатиладими?

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Солиқ кодексининг 180-моддаси иккинчи қисмига кўра болалигидан ногирон бўлган, доимий парваришни талаб қиладиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота-онадан бири солиқ солишдан қисман (даромад олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) озод қилинади. Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси, биргаликда яшашга тааллуқли қисмида – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномаси асосида берилади.

16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш ҳақида тиббий хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомга1 кўра ногирон болалар деганда жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор (сезги) нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб топилган ҳамда ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож шахслар тушунилади. Болаларнинг турмуш фаолияти чекланганлиги уларнинг ўз-ўзига хизмат қилиш, юриш, йўлни топа олиш, мулоқот қилиш, ўз хатти-ҳаракатини назорат қилиш, шунингдек таълим олиш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланиш қобилияти ёки имкониятини тўла ёхуд қисман йўқотганлигида ифодаланади.

Болаларни ногирон деб топиш уларнинг қонуний вакиллари – ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан амалга оширилади. Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда2 назарда тутилишича, ногиронликнинг сабабларидан бири бўлиб, хусусан, болаликдан ногиронлик ҳисобланади.

Шу тариқа, имтиёзга ҳуқуқи борлигини тасдиқлаш учун ота-онадан бири асосий иш жойидаги бухгалтерияга қуйидагиларни тақдим этиши керак:

агар бола 16 ёшга тўлмаган бўлса – боланинг ногиронлиги тасдиқномаси (тиббий хулоса нусхаси)ни, шунингдек тиббий-маслаҳат комиссиясининг боланинг саломатлиги ҳолатидан келиб чиққан ҳолда бошқаларнинг парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги маълумотномасини;

агар бола 16 ёшдан ошган бўлса – бола «болаликдан ногирон» сабабий боғланиш билан ногирон эканлиги тўғрисида тасдиқнома (ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки МТЭК мажлисидаги баённомадан кўчирма), шунингдек тиббий-маслаҳат комиссиясининг бола саломатлиги ҳолатидан келиб чиқиб бошқаларнинг парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги маълумотномасини.

Ушбу ҳужжатлардан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг болаликдан ногирон ота (она)си билан биргаликда, бир уйда (квартирада) яшаши тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этиш лозим.

 

1ССВ ва МАИМҚВнинг АВ томонидан 15.09.2009 йилда 2005-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 1.07.2011 йилдаги 195-сон Қарорига 1-илова.

 

Дилшод СУЛТОНОВ,

экспертимиз.

Прочитано: 3506 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика