Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 7 / Ахборот-коммуникация технологиялари

Смартфонни текширишлар жадвалига уланг

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши хабар беради

 

Жорий йилда сизда текширув ўтказиладими-йўқми? Ушбу савол билан қизиққанлар Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашининг tekshirishlar.uz сайтидан ишончли ахборот олишлари мумкин. Бу ерда сиз ушбу саволдан бошқа саволларингизга ҳам жавоб топасиз. Унда тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказувчи барча назорат қилувчи органлар ҳақидаги маълумотлар, текширувчиларнинг рўйхатлари ва текширувлар тайинланганлиги ҳақидаги буйруқлар бор.

Давлат солиқ қўмитаси электрон хизматлар самарадорлиги, қулайлиги ва тезкорлигини ошириш мақсадида уларни мобил ускуналар (смартфон ёки планшет) – «SOLIQ» мобил иловаси орқали кўрсатишнинг янги форматини ишлаб чиқди. У таклиф этаётган сервислар орасида «Текширишлар режа-жадвали»ни ҳам топасиз. Ахборот олиш учун субъектнинг СТИРини киритишнинг ўзи етарли. Жавоби бир зумда чиқади. Тез орада текшириш режалаштирилмаган деган хабар оласиз. Ёки мазкур субъект танланган йилдаги текширишлар режа-жадвалига киритилган бўлса, мониторда текширувчи органлар рўйхати ва текшириш муддатлари акс этади.

«SOLIQ» мобил иловасини ўрнатиш осон. Илова App Store ва Google play да эълон қилинган. У икки тилда – ўзбек ва рус тилларида ишлайди. Уни юклаб олиш учун солиқ органларининг soliq.uz расмий сайтида жойлаштирилган ҳаволадан фойдаланиш мумкин.

 

tekshirishlar.uz сайти материалларидан.

Прочитано: 2323 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика