Norma.uz

Ҳаммасининг ўз вақти бор

Иш берувчи меҳнат дафтарчасини олиб қўйди ва меҳнат шартномасини расмийлаштирмаяпти. Айтиб берсангиз, қандай муддатда меҳнат шартномаси расмийлаштирилиши ва меҳнат дафтарчасига ёзувлар киритилиши керак?

Дима. Тошкент шаҳри.

 

– Меҳнат кодексининг (МК) 74-моддасига мувофиқ меҳнат шартномаси ёзма шаклда тузилишини талаб қилиш – меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг императив меъёри.

Меҳнат шартномаси ёзма равишда расмийлаштирилмаган, бироқ ходим иш берувчининг ижозати билан ёки унинг топшириғига кўра ишга тушган бўлса, иш берувчи ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади (МКнинг 82-моддаси олтинчи қисми).

Қоидага кўра ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади (МКнинг 82-моддаси биринчи қисми).

Бунда меҳнат дафтарчалари ходимларнинг мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб, мазкур иш берувчида асосий иш деб ҳисобланган ҳолларда 5 кундан ортиқ ишлаган ходимларга юритилади (МВ ва ИТВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 1.1-банди).

Агар сиз ҳуқуқингиз бузилган деб ҳисобласангиз, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тўғри қўлланганлигини текшириш мақсадида иш берувчи жойлашган жойдаги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари аниқ ва бир хилда ижро этилишини назорат қилувчи прокуратурага мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.

Текширув чоғида бундай ҳолатлар аниқланганда иш берувчи меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси).

 

«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 1470 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика