Norma.uz

Мукофотсиз йил

Иш берувчи ходимни бир йилга мукофотдан маҳрум қилиш ҳуқуқига эгами? Агар эга бўлса, бунинг учун у қандай асосларга эга бўлиши керак?

Б.Орипов.

 

– Ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларни қўлланиш тартиби, афзаллик ва имтиёзлар бериш жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда, жамоа келишувларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда белгилаб қўйилади (Меҳнат кодексининг 180-моддаси, бундан кейин – МК).

Мукофотлашнинг бевосита шарти бўлиб ходимларнинг ўз лавозим вазифаларини муваффақиятли ва ҳалол бажариши, оқилона ташаббус, ижодий ёндашув ҳамда меҳнатни ташкил этишнинг замонавий шакл ва усулларини қўллаш ҳисобланади. Иш берувчининг ҳар бир ходимга унинг аниқ миқдорини кўрсатган ҳолда чиқарган буйруғи мукофот тўлаш учун асосдир.

Иш берувчининг қарорига кўра (локал ҳужжатга асосланиб) ходим меҳнат интизомини бузишга йўл қўйганлиги ёки лавозим вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги муносабати билан муайян давр учун иш натижалари бўйича мукофотланмаслиги ёки унинг мукофот миқдори камайтирилиши мумкин.

Бироқ иш берувчи ходимни бир йилга мукофотдан унга интизомий жазо қўлламасдан маҳрум қилиш ҳуқуқига эга эмас. Зеро интизомий жазонинг амал қилиш муддати мобайнида (МКнинг 183-моддасига кўра 1 йил) рағбатлантириш чоралари қўлланмайди. Шу тариқа, таъсир чораларини қўллаш (мукофотдан маҳрум қилиш, бирор-бир ижтимоий неъматларни тақдим этмаслик ва ҳоказо) ходим интизомий жазога эга ёки эга эмаслигига боғлиқдир.

 

«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 2126 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика