Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 4 / Парламент хабарлари

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. 

 

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари, мамлакатимизда аккредитация қилинган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, маҳаллий ва чет эл оммавий ахборот воситаларининг мухбирлари қатнашди.

Мажлисни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери Н.Исмоилов бошқарди.

Кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар ва сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқди.

Президентимиз Ислом Каримов қўшма мажлисда маъруза қилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси раҳбари С.Турдиев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, сенатор И.Мирзаалиев, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари Ҳ.Кетмонов, Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори, сенатор А.Шин, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари С.Отамуратов, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали директори, сенатор О.Атаниёзова сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг маърузасидаги йўналишлар ва хулосаларни қўллаб-қувватлади.

Президентимиз Ислом Каримовнинг маърузасида қўйилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори қабул қилинди.

Мамлакатимиз Президенти Олий Мажлис кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Шавкат Мирзиёев номзодини тавсия этди.

Шавкат Мирзиёев қўшма мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури ҳақида нутқ сўзлади.

Парламент аъзолари кўрсатилган номзодни маъқуллади ва Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири этиб тасдиқлади. Ушбу масала юзасидан Олий Мажлис палаталари тегишли қарорлар қабул қилди.

Шу билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси ўз ишини якунлади.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 2726 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика