Танланма ўрганишга киритилган микрофирмалар тегишли анкета бланкасини тўлдиришлари (ҳажмларга эга бўлган микрофирмалар – 1-MFK, янги барпо этилганлари – 2-MFK, бундан аввалги йилда тушумга эга бўлмаганлари – 3-MFK) ва уни туман статистика бўлимига электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тақдим этишлари керак.
Микрофирмани статистик ўрганиш анкетаси (1-MFK, 2-MFK ёки 3-MFK) ҳисобот давридан кейинги ойнинг 1-кунидан кечиктирмай (2014 йилнинг 12 ойи учун 2015 йил 1 январдан кечиктирмай) тақдим этилади, корхона раҳбари, етакчи менежери ёки бош бухгалтери томонидан жорий йил бошидан бир йўла статистика органи кўрсатган давр учун тўлдирилади.
Танланма ўрганишга киритилган микрофирмаларнинг рўйхатлари stat.uz ва norma.uz сайтларида жойлаштирилган.
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси.