Norma.uz

Вақт ва пул

Мен Қашқадарё вилоятида меҳмонда бўлганимда бетоб бўлиб қолдим ва бир неча ой қизимникида яшашимга тўғри келди. Асосий яшаш жойимдан пенсияни вақтида ололмай қолдим. Қайтгач, мен ўтган давр учун пенсияни олиш мақсадида почта бўлимимизга мурожаат қилдим, лекин улар менга пенсия тўлолмасликларини айтишди. Улар бунга ҳақлими?

Х.Ибрагимов.

 

– Почта бўлими ходимлари ҳақиқатан ҳам сизга тегишли бўлган суммани тўлай олмайдилар. Сизнинг ҳолатингизда – кетма-кет 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида почта алоқаси ташкилоти орқали пенсия олинмаганда Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова, кейинги ўринларда – Низом) 172-банди учинчи хатбошисига мувофиқ тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатиб турилади.

Пенсияни тўлаш пенсионер ёки унинг васийси Пенсия жамғармаси бўлимига келгандан сўнг ва у ариза тақдим этгандан, шунингдек шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатгандан сўнг тикланади.

Шунингдек таъкидлаб ўтамизки, пенсионер томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсиянинг ҳисобланган суммаси ўтган вақт учун Президентнинг фармонларига мувофиқ пенсиялар миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда тўланади, бироқ пенсия олиш учун мурожаат қилишдан олдинги 3 йилдан ортиқ бўлмаган вақт учун 2014 йил 31 декабргача ва 2015 йил 1 январдан бошлаб пенсия олиш учун мурожаат этилганидан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун. Бунда қарздорлик суммасининг мурожаат этилган санадаги пенсиянинг 12 бараваригача бўлган қисми бирйўла, қолган қисми эса – ойлик пенсия суммасидан ортиқ бўлмаган тенг улушларда тўланади (3.09.1993 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сон Қонуннинг 59-моддаси; Низомнинг 169-банди).

Прочитано: 2173 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика