Norma.uz

Маълумотнома учун он-лайн

Интерфаол давлат хизматларининг ягона портали фуқароларга оладиган пенсия ёки нафақаларининг миқдори тўғрисида маълумотнома олиш учун мурожаат қилиш имкониятини беради.

 

Маълумотнома олиш учун онлайн аризани тўлдириш ва Ягона портал орқали бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига жўнатиш кифоя. Шуни таъкидлаш лозимки, фақат Ягона порталда рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга хизмат кўрсатилади.

Ариза 10 кун мобайнида кўрилади. Тайёр маълумотномани олиш учун яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилиб, шахсни тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этиш лозим. Пенсионернинг қонуний вакили тайёр маълумотномани олиш учун мурожаат қилганда у ўз шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат ва унинг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этиши керак.

Хизматлар бепул кўрсатилади. Фақат мурожаат этган шахсда унинг шахсини тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатлар бўлмаганда ёки маълумотлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда (нотўғри ёки нотўлиқ тўлдирилганда) хизмат кўрсатишдан бош тортишлари мумкин. Бунда аризачи давлат хизматини кўрсатиш учун жавобгар муассаса мансабдор шахсининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақлидир.

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

 

Рақамлар ва далиллар

● Сўнгги йиллардаги пенсионерлар сонининг ҳар йилги ўсиши Ўзбекистонда 1,5%ни, МДҲ давлатларида – 3,7%ни ташкил қилди. Ўзбекистонда аҳолининг кексайиш даражаси долзарблик касб этувчи муаммога айланмаган.

 

● Пенсия тизими республикадаги 11%га яқин аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Бошқа мамлакатларга таққослаганда, бу кўрсаткич пенсия тизимига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

 

● Ҳозир пайтда ўртача иш ҳақига нисбатан ўртача пенсия миқдори Россияда – 25,7%, Марказий Осиё мамлакатларида – 23-28% бўлган бир пайтда, Ўзбекистонда 37,5%ни ташкил қилаётир. Жорий 2014 йилда мамлакатимизда мазкур кўрсаткич 40%дан ортиқроққа ошди.

 

Прочитано: 2428 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика