Norma.uz

Ягона ер солиғини тўлашни унутманг!

Йиллик ягона ер солиғи (ЯЕС) суммасининг иккинчи қисми ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар тўланади, яъни 30 ноябрь ушбу солиқ тўланиши керак бўлган сўнгги кун эканлигини эслатиб ўтамиз. Бироқ 2014 йилнинг 30 ноябри дам олиш кунига тўғри келади, тегишинча, солиқ тўловчилар солиқни 1 декабрь куни тўлашлари мумкин ва бу қоидабузарликка кирмайди (Солиқ кодексининг 36-моддаси, кейинги ўринларда – Кодекс).

 

Ер солиғидан фарқли равишда, ягона ер солиғи маҳаллий ресурс солиғи ҳисобланмайди ва фаолият турига қараб тўланадиган умумбелгиланган солиқларга киради. Бунда қатъий белгиланган солиқлар сингари солиқ миқдори фаолият натижаларига (қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ҳосили ёки ҳажмига) боғлиқ бўлмайди. Ягона ер солиғи суммаси қишлоқ хўжалигини юритиш учун берилган ер майдонидан ва қийматидан, яъни « тақдим этилган даромад олиш имкониятидан» келиб чиқиб белгиланади.

Ягона ер солиғининг ер солиғидан тубдан фарқ қилишига қарамай, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида улар учун инфратузилманинг муайян турлари билан банд бўлган ерлар тўлов тўлашдан озод қилиниши борасида «умумий» имтиёзлар назарда тутилган (Кодекснинг 282-моддаси).

 

ЯГОНА ЕР СОЛИҒИ ТЎЛОВЧИЛАРИ

Ягона ер солиғининг солиниши соддалаштирилган солиқ солиш тизимининг турларидан бири ҳисобланади. Солиқ тўлови ходимлар сонини ҳисобга олмаган ҳолда, юритилаётган фаолият турига боғлиқ равишда амалга оширилади. Ер солиғи тўловчилари 2 гуруҳга бўлинади:

1) қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг илмий-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари;

2) қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари. Кодекснинг 362-моддасига мувофиқ уларга қуйидагилар киради:

– ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар;

– қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар;

– қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50 фоизни ташкил этадиган юридик шахслар.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси ҳар йили солиқ даври якунларига кўра тушумдаги ўзи ишлаб чиқарган ва сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тўғри келадиган улушни белгилайди.

Ягона ер солиғи тўловчиси бир вақтнинг ўзида юқорида келтирилган учала шартга мувофиқ келганда шундай солиқ тўловчи ҳисобланади.

 

ҲИСОБ-КИТОБ ВА ТЎЛОВ

Солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиқиб, ЯЕС тўловчилари бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини мустақил равишда ҳисоблаб чиқарадилар. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасидаги қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқарувчиларнинг қишлоқ хўжалик ерлари меъёрий баҳосини аниқлашнинг муваққат йўриқномага (АВ томонидан 19.04.2006 йилда 1563-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ аниқланадиган ерларнинг меъёрий баҳоси солиқ солинадиган база ҳисобланади.

2016 йилдан ягона ер солиғи қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий баҳосидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

ЯЕС ҳисоб-китоби ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органларига жорий солиқ даврининг 1 майига қадар йилда бир марта белгиланган шакл бўйича тақдим этилади, майдоннинг ва меъёрий баҳонинг ўзгариши ҳолатлари бундан мустасно.

Ҳозир қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари томонидан ер солиғи бюджетга бир йилда 3 марта ҳисобот йилининг қуйидаги даврларида тўланади:

1 июлга қадар – йиллик солиқ суммасининг 20%и;

1 сентябрга қадар – йиллик солиқ суммасининг 30%и;

1 декабрга қадар – солиқнинг қолган суммасини.

Таъкидлаш жоизки, Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (7.04.2014 йилдаги ПФ-4609-сон) билан Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ва соддалаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастурда 2015 йилдан қуйидаги тартибни белгилаш назарда тутилган, унга кўра ЯЕС тўлови қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар – солиқнинг қолган суммаси.

Ушбу ўзгартириш, Солиқ кодексига тузатишлар киритилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг аҳволини яхшилайди, чунки улар асосий ер солиғи суммасини шу йил учун мавсумнинг даромадлар ҳали олинмаган қизғин бир палласида эмас, балки ҳосил териб бўлингач тўлашлари мумкин.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 3069 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика